Афра Сарачоғлунинг янги севгиси ҳақида миш-мишлар кучайди

Турк шоу-бизнесида яна бир янги севги ҳикояси муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. ОАВ хабарларига кўра, актриса Афра Сарачоғлу муваффақиятли тадбиркор Пойраз Ёсмаоғлу билан муносабатларни бошлаган бўлиши мумкин.
Жуфтлик илк бор Европа сафари давомида Копенгаген ва Мадрид кўчаларида бирга сайр қилаётгани, қўл ушлашиб юргани тасвирларга муҳрланганди. Истанбулга қайтгач эса папарацилар уларни Бебек туманида яна бирга кўришган.
Афра Сарачоғлу муносабатлари ҳақида ҳозирча расмий баёнот бермаган. Бироқ унинг журналистлар қаршисида қўли билан камон ва ўқ ишорасини кўрсатгани мухлислар томонидан ўзига хос ишора сифатида талқин қилинмоқда.
Бундан ташқари, орадан кўп ўтмай Пойраз Ёсмаоғлунинг актрисани кечаси уйигача кузатиб қўйгани ҳам камералар нигоҳидан четда қолмади. Шу сабабли турк матбуоти ва мухлислар Афра Сарачоғлу ҳаётида янги севги саҳифаси очилган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.































Изоҳлар 0
…