Сабина Содиқова Барно Қодированинг қизими? Актриса бу саволга нуқта қўйди!

Актриса Сабина Содиқова ижтимоий тармоқларда кўп берилаётган саволга жавоб берди. Фойдаланувчилар ундан Барно Қодированинг қизими, деб сўраётганини айтган актриса бу маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдирди.
"Охири бу ҳақда видео қилмасам бўлмади. Келинг, бу саволга нуқта қўямиз. Қаерга бормай, “Барно Қодированинг қизимисиз?” деб сўрашяпти. Бу саволни бир киши эмас, кўпчилик беряпти", деди у.
Сабина Содиқованинг айтишича, у бу гап қаердан тарқалганига қизиққан. Савол берганлар эса маълумотни Youtube'дан кўрганини айтган. Актриса шахсан ўзи ҳам қидириб кўрган, аммо бундай хабарни топмаган.
"Мен Барно Қодированинг қизи эмасман. Ҳатто қариндошчилик алоқамиз ҳам йўқ", деди Сабина Содиқова.
Шу билан бирга, у Барно Қодировани ҳурмат қилишини, уни яхши кўришини ва ҳаётда жуда қувноқ, яхши инсон эканини таъкидлади.































Изоҳлар 0
…