“Қора денгиз кўзлари” сериали актрисаси 19 ёшли Гамзе Сакли оғир автаҳалокатга учраб ҳалок бўлди

Маданият1 дақиқа ўқиш228
“Қора денгиз кўзлари” сериали актрисаси 19 ёшли Гамзе Сакли оғир автаҳалокатга учраб ҳалок бўлди

Туркиянинг "Қора денгиз кўзлари" сериалида суратга тушган 19 ёшли актриса Гамзе Сакли 24 июнь куни Ризе вилоятининг Чойели туманида содир бўлган оғир йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлди.

Аварияда бир нечта енгил автомобиль ва микроавтобус иштирок этган. Гамзе Сакли машиналардан бирида 22 ёшли Селинай Сарал ва 23 ёшли Нилай Билгин билан бирга бўлган.

"Türkiye Gazetesi" нашрининг ёзишича, рулда бўлган Селинай бошқарувни йўқотган. Автомобиль ажратувчи бўлакдаги устунга урилган ва кейин қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган.

Кучли зарба натижасида Гамзе Сакли автомобилдан йўлга отилиб тушган ва воқеа жойида вафот этган. Унинг икки дугонаси эса ёниб кетган машинадан чиқа олмаган.

Ҳодиса жойига етиб келган шифокорлар ва ўт ўчирувчилар уч нафар қизнинг ҳалок бўлганини қайд этган. Аварияда жароҳатланган яна беш киши шифохонага ётқизилган.

Гамзе Сакли болалигидан актриса бўлишни орзу қилган. У сўнгги йилларда суратга олиш майдонларида стилист сифатида ишлаган. 2025 йилда эса "Қора денгиз кўзлари" сериалида кичик роль ижро этиб, кинодаги фаолиятини бошлаган эди.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Дунё
    Трамп Путинни «дўстим» деб аташининг сабабини очиқлади
  2. Жамият
    Оҳангаронда Lacetti пиёдани уриб юборди, у воқеа жойида ҳалок бўлди
  3. Спорт
    Месси Тевеснинг хайрлашув ўйинида қатнашади, Роналду ҳам таклиф қилинган
  4. Спорт
    Хаби Алонсо «Ноттингҳэм Форест»га қарши баҳс олдидан «Челси»нинг режаларини очиқлади
  5. Спорт
    «Барселона» ва «Интер» «Рома» ҳимоячиси Марио Эрмосога жиддий қизиқиш билдирмоқда
  6. Дунё
    Маккадаги Қироллик соат минораси бир йўла иккита Гиннес рекордини ўрнатди
  7. Спорт
    Шавкат Мирзиёев жаҳон тожи учун курашаётган Жавоҳир Синдаровга омад тилади (видео)
  8. Дунё
    Қозоғистонда одамларни ҳолдан тойдираётган вирус ҳақида расмий изоҳ берилди
  9. Иқтисодиёт
    30 ноябрь учун валюта курслари эълон қилинди
  10. Спорт
    Жозе Моуриньо Мбаппе, Беллингҳэм ва Винисиусга қатъий огоҳлантириш берди