Муниса Ризаевани мухлисининг совғаси ҳайратда қолдирди (видео)

Муниса Ризаевани мухлисининг совғаси ҳайратда қолдирди (видео)

Наманган вилоятидаги боғда ташкил этилган концерт чоғида Муниса Ризаевани кутилмаган совға ҳайратда қолдирди. Тадбир давомида томошабинлар орасида турган бир эркак санъаткорнинг чизилган катта портретини баланд кўтариб турди.

Саҳнада чиқиш қилаётган Муниса Ризаева ушбу суратни кўриб, мухлисига мурожаат қилди.

— "Акажон, буни сиз мен учун ўзингиз қўлда чиздингизми?" — дея сўради хонанда.

Мухлис бунга "Ҳа" дегандек ишора қилганидан сўнг, санъаткор самимий табассум билан:

— "Вой, раҳмат каттакон! Кейин олдингизга тушаман, хопми? Келишдикми?" — дея миннатдорлигини билдирди.

Хонанданинг бу кутилмаган совғадан қувонгани юз ифодаларидан ҳам яққол сезилиб турди. Мазкур лаҳза концертга ташриф буюрган томошабинлар томонидан олқишлар билан кутиб олинди.

Ушбу видео ижтимоий тармоқларда ҳам қисқа фурсатда кенг тарқалди. Изоҳларда кўплаб фойдаланувчилар мухлис томонидан чизилган портретни юқори баҳолаб, унинг жуда маҳорат билан ишлангани ва Муниса Ризаевага ниҳоятда ўхшатиб чизилганини таъкидлашди.

Бошқа кузатувчилар эса хонанданинг самимийлиги, камтарлиги ва мухлисларига бўлган илиқ муносабатини алоҳида эътироф этиб, айнан шу фазилатлари сабаб уни янада кўпроқ ҳурмат қилишлари ва яхши кўришларини изоҳларда ёзиб қолдиришди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар