“Кечир” фильмида Райҳон Ғаниевани дўппослагани учун қаттиқ танқидга учраган актёр ким?

Актёр Кафен Ғофуржонов "Кечир" фильмидаги роли ортидан юзага келган муҳокамалар ҳақида сўзлаб берди. У фильмда Райҳон Ғаниева ижро этган қаҳрамонга қўл кўтаргани учун томошабинлар томонидан қаттиқ танқид қилинган.
Суҳбат давомида актёр бу саҳнадан кейин ҳатто унга қарши бойкотга ўхшаш муносабат пайдо бўлганини айтди. У томошабинлар экрандаги қаҳрамон билан актёрнинг ўзини бирдек қабул қилганини таъкидлади.
"Бу даражада таъсир бўлишини кутмаган эдим. Одамлар жуда таъсирланишди. Чорсу бозорига борганимда, сотувчи аёллар мени кўриб, ўзаро гаплашиб, ғийбат қилишган", деди у.
Актёрнинг маълум қилишича, фильмда эшитилган овоз унинг ўз овози бўлмаган. Кейинчалик айримлар унинг ўйинини яхши баҳолаган, аммо дубляждаги овоз образига мос келмаганини айтган.
Кафен Ғофуржонов шунга қарамай, қаҳрамонга овоз берган актёрнинг меҳнатини қадрлашини билдирди ва унга миннатдорлик айтди.































Изоҳлар 0
…