“Қўйни ечинтирган Шаҳноза”- актриса Шаҳноза Ҳожимуродованинг кутилмаган қассобчилик қобилияти ҳақида

Актриса Шаҳноза Ҳожимуродованинг ноодатий қобилияти ҳақида билармидингиз? Маълум бўлишича, санъаткор нафақат актёрлик, балки қассобчилик борасида ҳам етарлича тажрибага эга.
Актриса бу ҳақда “Омон-омон” кўрсатувида сўзлаб берди. Унинг айтишича, оиласида қассобчилик билан шуғулланганлар бўлмаган, бироқ у болалигидан қўй сўйиладиган пайтларда отасига ёрдам бериб келган.
“Қонимизда ҳеч ким қассоб эмас. Лекин қассобчилик қиламан. Болалигимиздан уйимизда қўй сўйилганида дадам менга қўйнинг бошини олиб берарди. Мен эса терисига тўртта чўп тиқиб, бошидан ҳасип, оёғидан холодес тайёрлаганман”, — дея эслайди актриса.
Кўрсатув давомида Шаҳноза Ҳожимуродовадан ушбу қобилияти акс этган видео тарқалгач, унга қўй сўйиб бериш бўйича мурожаатлар келиб тушган-тушмагани ҳам сўралди.
Актрисанинг таъкидлашича, видеодан кейин бундай таклифлар жуда кўпайган. “Жуда кўп. ъҚўйимизни сўйиб беринғ, деб интернетда роса ёзишяпти”, — дея жавоб берди у.
Шу тариқа, актрисанинг болаликдан орттирган тажрибаси ижтимоий тармоқларда ҳам қизиқиш уйғотиб, унга кутилмаган таклифлар келишига сабаб бўлган.































Изоҳлар 0
…