Актриса Наргиза Абдуллаева илк қўшиғини тақдим этишга тайёрланмоқда (видео)

Актриса Наргиза Абдуллаева эндиликда қўшиқчиликда ҳам ўзини синаб кўрмоқчи. Санъаткор бу ҳақда Instagram саҳифасида маълум қилиб, илк қўшиғини тез кунларда мухлисларига тақдим этишини билдирди.
Актриса саҳифасига жойланган видеода қўшиқ матни муаллифи, шоир Баҳодир Низомов янги ижод намунаси қандай дунёга келгани ҳақида сўзлаб берган.
Унинг айтишича, аввал Наргиза Абдуллаевага қўшиқ куйлаб кўришни таклиф қилган. Актриса эса шоир унга шеър ёзиб беришга рози бўлса, албатта куйлашини билдирган.
Шундан сўнг Баҳодир Низомов актрисадан турмуш ўртоғи билан қандай севишишини сўраган. Наргиза Абдуллаеванинг «Ёниб-ёниб, кулиб-кулиб севишамиз» деган жавоби эса қўшиқнинг асосий ғоясига айланган. Шоир айнан шу жумлалардан илҳомланиб, қўшиқ матнини ёзиб берган.
Видеода қўшиқдан қисқа парча ҳам янграган.
«Мана ўша сизга айтган янгилигим. Қўллаб-қувватлайсизлар деб ўйлайман», — дея ёзиб қолдирган актриса.
Изоҳларда кузатувчилар янги қўшиқдан парча уларга манзур бўлганини билдирмоқда. Айрим мухлислар унинг тўлиқ версияси тезроқ тақдим этилишини интиқлик билан кутаётганини ёзган.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…