2026 йилнинг топ-10 та энг гўзал актрисалари аниқланди

Маданият3 дақиқа ўқиш2
2026 йилнинг топ-10 та энг гўзал актрисалари аниқланди

Ranker платформасида 2026 йилнинг энг гўзал ва жозибадор актрисалари рейтинги эълон қилинди. Ушбу рўйхатнинг ўзига хос жиҳати шундаки, ундаги барча натижалар фойдаланувчиларнинг овоз беришлари асосида шаклланади. Овоз бериш жараёни ҳали якунланмагани боис, актрисаларнинг рейтингдаги ўринлари кейинчалик ўзгариши ҳам мумкин.

Ranker талқинига кўра, америкалик актриса Ана де Армас рақибларини ортда қолдириб, энг жозибадор машҳур инсонлар рўйхатида биринчи ўринни эгаллади. Ундан кейинги поғоналардан Марго Робби ва Сидни Суини жой олди. Қуйида фойдаланувчилар энг кўп овоз берган актрисаларнинг топ-10 талиги билан танишиш мумкин.

1. Ана де Армас

Qora kiyimdagi jigarrang sochli ayol qo'lini yuziga qo'yib turibdi.

Рақибларидан кўпроқ овоз тўплаган Ана де Армас рейтингнинг биринчи поғонасидан жой олди. Томошабинлар уни “Қинидан чиққан пичоқлар”, “Тиғ устида югурувчи 2049” ва “Жеймс Бонд” каби машҳур фильмлардаги роллари орқали яхши танишади. Актрисанинг нафақат гўзал қиёфаси, балки юксак маҳорати ва турли образларга тезда киришиб кетиш қобилияти ҳам мухлислар эътиборини қозонган. У ҳар бир ролида ўзини янги қиррадан намоён эта олади.

2. Марго Робби

Sarg'ish sochli va moviy ko'zli ayol tabassum qilib turibdi.

“Барби” фильмидаги муваффақиятидан сўнг Марго Роббининг номи бутун дунё бўйлаб янада машҳур бўлди. Ҳатто анчадан бери кино томоша қилмайдиган инсонлар ҳам бугун актрисани яхши танийди. Унинг ёрқин ташқи кўриниши, ўзига хос услуби ва юлдузларга хос жозибаси Маргони бошқалардан ажратиб турадиган асосий жиҳатлардан ҳисобланади. Шу боис актриса рейтингда иккинчи ўринни эгаллагани ажабланарли эмас.

3. Сидни Суини

Sariq sochli ayol oq kiyimda sarg'ish fon oldida turibdi.

Учинчи ўрин Сидни Суинига насиб этди. Томошабинлар уни “Оқсоч” ва “Эйфория” каби лойиҳалар орқали яхши билишади. Бундан ташқари, актриса ижтимоий тармоқларда ҳам тез-тез муҳокамалар марказида бўлиб туради. Сидни замонавий кино оламида ўз ўрнига эга бўлиб бораётган юлдузлардан бири экани овоз бериш натижаларида ҳам акс этган.

4. Жессика Алба

Qora kiyimdagi Jessika Alba kumushrang marjon va ziraklar bilan turibdi.

Жессика Алба йиллар давомида ўзининг машҳурлиги ва жозибасини сақлаб келаётган актрисалардан бири. У ўз мавқеини юқори даражада ушлаб туришни анчадан бери уддалаб келади. Мода тенденциялари ҳар мавсумда ўзгариши, янги образлар ва услублар пайдо бўлиши мумкин. Бироқ Жессика рейтингларда ҳамон барқарор натижалар кўрсатмоқда. Бу эса классик гўзаллик ва ўзига хос жозиба ҳеч қачон урфдан қолмаслигини яна бир бор намоён этади.

5. Скарлетт Ёҳанссон

Skarlett Yoxansson ko'k fonda tabassum qilib turibdi.

Скарлетт Ёҳанссон ҳам турли жанрдаги фильмларда ўз истеъдоди ва жозибасини намоён эта олган актрисалардан. У катта бюджетли блокбастерларда ҳам, сокин ва мазмунли драмаларда ҳам бирдек эътиборни тортади. Томошабинлар уни “Таржима машаққати” фильмидаги роли, шунингдек, Marvel кино оламида гавдалантирган қаҳрамони орқали яхши эслашади. Актриса рейтингнинг бешинчи поғонасидан жой олди.

6. Лили Коллинз

Sariq qalpoqli chopon kiygan yosh ayol saroyda turibdi.

Лили Коллинзнинг энг машҳур образларидан бири — “Эмили Парижда” сериалидаги қаҳрамони. Ушбу образ орқали актриса нафақат актёрлик маҳорати, балки ўзига хос ташқи қиёфаси ва услуби билан ҳам томошабинлар эътиборини қозонди. Ҳатто унинг қалин қошлари ҳам алоҳида муҳокама мавзусига айланган. Лили таниб олинадиган, эсда қоларли образ яратиш борасида кўпчиликка намуна бўла олади.

7. Салма Ҳаек

Salma Hayek Breakthrough Prize tadbirida binafsha rangli fon oldida turibdi.

Мексикалик актриса Салма Ҳаек ҳам рейтингнинг кучли ўнталигидан жой олди. Унинг ўзига хос жозибаси ва экрандаги харизмаси йиллар давомида мухлислар эътиборини сақлаб келмоқда. Салманинг ҳар бир янги ролида унинг турфа қирралари намоён бўлади, бироқ актрисага хос жозиба ўзгаришсиз қолади. Ушбу натижа унинг мухлислари орасида ҳамон катта қизиқиш уйғотаётганини кўрсатади.

8. Александра Даддарио

Moviy ko'zli va jigarrang sochli ayol tadbirda portretga tushmoqda.

Кўпчилик Александра Даддариони 2017 йилда суратга олинган “Malibu қутқарувчилари” фильми орқали яхши эслайди. Бироқ актрисанинг рейтингдан жой олиши фақат ушбу роли билан боғлиқ эмас. Унинг ўзига хос қиёфаси ва экрандаги иштироки ҳам томошабинлар эътиборини жалб қилиб келади. Саккизинчи ўриндан жой олгани эса мухлисларнинг Александрага бўлган қизиқиши ҳали-ҳамон сўнмаганини англатади.

9. Виктория Жастис

Qizil lab bo'yog'i surtgan qora sochli ayol oq fonda jilmayib turibdi.

Кўплаб томошабинлар учун Виктория Жастис ҳамиша “Ғолиб Виктория” сериали ва Nickelodeon телеканали билан боғлиқ ёқимли хотираларни эслатади. Унинг ижоди билан бирга улғайган мухлислар бугун ҳам севимли актрисасини қўллаб-қувватлашда давом этмоқда. Виктория рейтингда тўққизинчи ўринни эгаллаган бўлса-да, унинг мухлислари орасидаги машҳурлиги ҳануз сақланиб қолган.

10. Минка Келли

Minka Kelli qora fonda pushti ko'ylakda jilmayib turibdi.

Минка Келли мазкур рейтингнинг кучли ўнталигини якунлади. Албатта, бундай машҳур ва истеъдодли актрисалар жамланган рўйхатда ўнинчи ўринни эгаллашнинг ўзи ҳам эътиборга молик натижа. Томошабинлар уни, асосан, “Тунги чироқлар” сериали орқали яхши эслашади. Минка рейтингнинг сўнгги поғонасидан жой олган бўлса-да, мухлисларининг унга бўлган меҳри ва қўллаб-қувватлаши алоҳида эътиборга лойиқ.

Шуни таъкидлаш керакки, Ranker платформасида овоз бериш жараёни ҳали давом этмоқда. Демак, якуний натижалар эълон қилингунига қадар актрисаларнинг ўринлари ўзгариши мумкин. Рейтингнинг энг қизиқ жиҳати эса ундаги ўринлар ҳакамлар ёки мутахассислар томонидан эмас, балки фойдаланувчиларнинг танлови асосида белгиланишидир.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Спорт
    Эвертон — Ливерпуль: жонли матнли трансляция (Англия Премьер-лигаси)
  2. Ўзбекистон
    Эртага Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида совуқ кузатилади?
  3. Маданият
    Собиржон Мўминов бугун 57 ёшда!
  4. Дунё
    БМТ: 2025 йилда 47 минг аёл ва қиз яқинлари томонидан ўлдирилган
  5. Спорт
    Ўзбекистонлик гандболчилар Осиё чемпионатида Ҳиндистонни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
  6. Дунё
    50 метрлик тик деворда юрган Альп эчкилари ҳайратга солди
  7. Спорт
    Илья Малинин фигуристлар ўртасида қисқа дастур бўйича жаҳон рекордини ўрнатди
  8. Спорт
    Моуриньо «Реал»нинг «Алавес»дан учраган мағлубиятидан сўнг ўз хатоларини тан олди
  9. Спорт
    Луис Энрике «ПСЖ»нинг «Лорьян» устидан қозонган ғалабаси ҳақида фикр билдирди
  10. Спорт
    Нодирбек Абдусатторов Лондондаги нуфузли турнирнинг 4-турида ғалаба қозонди