“Беном” гуруҳи Халқлар дўстлиги саройида янги концерт дастурини тақдим этади

Севимли тароналарингизни жонли ижрода тинглашга тайёрмисиз? 27–30 ноябрь кунлари Тошкентдаги “Халқлар дўстлиги” саройида “Беном” гуруҳининг “The Best: Янги” номли концерт дастури бўлиб ўтади.
Концерт давомида мухлислар гуруҳнинг машҳур хит қўшиқларидан баҳраманд бўлишади. Барча тароналар 100 фоиз жонли ижрода янграши кутилмоқда.
Концерт ҳақида:
Саналар: 27–30 ноябрь
Бошланиш вақти: 19:30
Қўшимча сеанс: 28 ноябрь, соат 15:00
Манзил: Тошкент шаҳри, “Халқлар дўстлиги” саройи
Чипталар: 70 000 сўмдан бошлаб
Концертга ташриф буюришни режалаштирганлар чипталарни iTicket.uz сайти орқали харид қилишлари мумкин.































Изоҳлар 0
…