date

Юнусобод туманида янги маданият ва аҳоли дам олиш маркази фойдаланишга топширилди

Йигирма мингдан зиёд аҳолига беминнат хизмат кўрсатувчи янги марказ спорт заллари,  интернет клуб,  400 ўринли томоша залига эга.

Uz24.uz ёзишича, Юнусобод туманида ишга туширилган янги марказда турли маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш ҳамда ансамбль ва бадиий гуруҳларнинг фаолият кўрсатиши учун барча шароит яратилган.   Бу эрда мумтоз қўшиқ ва мақом ижрочилиги,   миллий чолғу ижрочилиги,   рақс ва бадиий сўз санъати тўгараклари,   фольклор-етнографик жамоалар фаолият олиб бориши режалаштирилган.   

Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бош бошқармаси берган маълумотларга кўра,   пойтахтимизда 2013-2018 йилларда жами ўттиз тўртта маданият уйини реконструкция қилиш ва таъмирлаш,   замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаб,   маданият ва аҳоли дам олиш марказларига айлантириш белгиланган.   Жорий йилда эттита маданият ва аҳоли дам олиш маркази фойдаланишга топширилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Юнусобод туманида янги маданият ва аҳоли дам олиш маркази фойдаланишга топширилди