12:08 / 30.06.2019
3 743

Йигитали Мамажонов ўзини продюсерликда синаб кўриб, детектив жанрда фильм суратга олмоқчи

Йигитали Мамажонов ўзини продюсерликда синаб кўриб, детектив жанрда фильм суратга олмоқчи
Фото: Instagram /@alimamadzhanov
Актёр Йигитали Мамажонов «Дарё» интернет-нашри учун берган интервьюси давомида ўз жамоаси билан детектив жанрдаги фильм суратга олиш ниятида эканлигини билдирди.

Жамоамиз билан детектив жанрда фильм олиш мақсадимиз бор. Айни пайтда сценарий устида иш олиб бормоқдамиз. Албатта, бу фильм жуда гўзал картиналарга бой бўлади. Энг муҳими, фильмда табиийликка эътибор берамиз ва картина реал воқеалар асосида суратга олинади.

Фильм продюсери ўзим бўламан. Ҳомийлар қидиряпман. Яхши ижод бўладиган бўлса, албатта у фильм учун ёрдам бераман, деган инсонлар бор. Бир қанча одамлар бу борада ваъда беришган. Фильм сценарийси битгандан сўнг, ҳомийларга кўрсатиш ниятидаман. Уларга ҳам худо хоҳласа маъқул келади деб ўйлайман. Бу фильм инсонлар учун ёқимли бўладиган, кўнглига кирадиган, ўйлантириб қўйиб, завқ оладиган даражада фильм суратга олиш ниятидаман.

Ўйлайманки, бунақа жанрдаги фильм томошабинларга ҳам ёқади. Аввало бу фильм билан ўзим айтмоқчи бўлган гапларни гапириб олишим, фильм биринчи навбатда ўзимга ёқиши керак.
Йигитали Мамажонов, актёр

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Йигитали Мамажонов ўзини продюсерликда синаб кўриб, детектив жанрда фильм суратга олмоқчи