Жим Керри яна Гринч образига қайтиши мумкин: фильмнинг давоми устида иш бошланди

2000 йилда экранларга чиққан машҳур “Гринч Рождествони қандай ўғирлаган” (“How the Grinch Stole Christmas”) фильмининг давоми устида иш олиб борилмоқда. Картинанинг режиссёри Рон Ҳовард янги лойиҳа ҳақида маълумот бериб, Жим Керри билан яна ҳамкорлик қилиш имкониятини кўриб чиқаётганини билдирди.
Бироқ фильм суратга олиниши ҳозирча аниқ эмас. Ҳоварднинг айтишича, лойиҳа учун қизиқарли ғоя ва сценарий муаллифлари бор, аммо тайёр сценарий ҳали мавжуд эмас. Режиссёр Жим Керри билан фақат муносиб ва сифатли сценарий яратилган тақдирдагина ишни давом эттиришга тайёрлигини таъкидлаган.
Янги фильмда ҳам Гринч образини Жим Керри гавдалантириши кутилмоқда. Аввалроқ актёр биринчи фильмда яшил қаҳрамонга айланиш учун соатлаб грим қилиши ва махсус контакт линзаларини тақиши жуда машаққатли бўлганини айтган эди. Шу сабабли замонавий технологиялар ёрдамида бу жараённи енгиллаштириш имконияти кўриб чиқилмоқда. Керри илгари ҳаракатни ёзиб олиш — motion-capture технологиясидан фойдаланиш ғоясига ҳам қизиқиш билдирган.
Шундай қилиб, Гринчнинг катта экранларга қайтиши мумкин, аммо бунинг учун ижодкорлар аввало муносиб сценарий устида келишиб олиши керак.
Кейинги янгилик

Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…