09:49 / 28.09.2021
2 272

Стивен Сигал Тошкентга етиб келди

Стивен Сигал Тошкентга етиб келди
Таниқли актёр Стиван Сигал кеча, 27 сентябр куни Тошкентга етиб келди. Уни Тошкент халқаро аэропортида Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Малгинов кутиб олди.

Россия фуқароси ҳисобланган Сигал Тошкентда бўлиб ўтадиган "Ипак йўли дурдонаси" халқаро кинофестивалида қатнашади. Шунингдек, у рус-америка инсонпарварлик алоқалари бўйича Россия ТИВнинг махсус вакили ҳамдир.

Тошкент халқаро кинофестивали 1968 йилда ташкил топган ва ҳар икки йилда бир марта ўтказилган. Лекин 1997 йилда номаълум сабабларга кўра тўхтаб қолганди.

Энди ушбу фестивал қайта тикланди ва бугундан 3 октябргача давом этади. Унда бир қатор машҳурлар, жумладан, таниқли режиссёр ва продюсер Люк Бессон, Никита Михалков, Тимур Бекмамбетов, Алексей Чадов, Ирина Пегова ва бошқалар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Стивен Сигал Тошкентга етиб келди