23:01 / 26.04.2017
7 601

ОАВ: Анжелина Жоли янги севгилиси билан бир болани асраб олмоқчи

ОАВ: Анжелина Жоли янги севгилиси билан бир болани асраб олмоқчи
Голливуднинг машҳур жуфтлиги Анжелина Жоли ва Брэд Питт ўртасида расман ажрим жараёни ўз ниҳоясига етмаган бўлса-да, иккала юлдуз ҳам янги ҳаётни бошлаб юборишди. Питт яна учрашувларга чиқмоқда, Жоли эса британиялик сирли бизнесмен билан тўйга тайёргарлик кўрaётгани ҳақида миш-мишлар юрибди. Маълум қилинишича, улар Жоли ҳали Брэд билан яшаётган вақтда танишган.

Хорижий ОАВнинг хабар беришича, Анжелина Жоли тезроқ суд ишларини якунлаб, янги қаллиғига турмушга чиқмоқчи. Маълумотларга кўра, атриса ва бизнесмен бир болани боқиб олишни режалаштирмоқда.

“Энжи ҳар доим яна бир болани асраб олишни хоҳларди, бироқ Питт оиламиз тўлиқ деб ҳисоблаган ва бунга қарши бўлган”, дейди актрисанинг яқини. Унинг янги қаллиғи эса бу истакни қўлламоқда.

Анжелинанинг янги йигити ҳақида нега маълумотлар етарли эмаслиги борасида ҳам инсайдер ахборот берди.

“Уларнинг учрашуви доимо яширинча ўтади. Жоли янги севгилиси билан омма олдига чиқишдан кўра, ажримни тўлиқ якунлашни хоҳламоқда”.

Эслатиб ўтамиз, Анжелина Жоли 2016 йил 20 сентябрь куни Брэд Питт билан ажрашиш учун расман ариза берган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ОАВ: Анжелина Жоли янги севгилиси билан бир болани асраб олмоқчи