Қибрайда уятсиз қилмиш: икки йигит қамалди

1 дақиқа ўқиш181
Қибрайда уятсиз қилмиш: икки йигит қамалди

Тошкент вилоятида жамоат тартибини бузган ва ахлоқсиз хатти-ҳаракат содир этган икки нафар йигитга нисбатан қонуний чора кўрилди. Ҳолат вилоятнинг Қибрай туманида қайд этилган.

Маълум қилинишича, Cobalt русумли автомобилда ҳаракатланган шахслар йўл четида турган қизга нисбатан ноўрин ва ахлоқсиз ҳаракатлар қилган. Ушбу ҳолат эътибордан четда қолмай, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тезкор тарзда ўрганиб чиқилган.

Туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида автомобилда бўлган шахсларнинг кимлиги аниқланиб, уларга нисбатан тегишли тартибда чоралар кўрилган.

Ҳуқуқбузарларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) асосида ҳужжатлар расмийлаштирилди. Суд қарорига кўра, автомобил ҳайдовчиси ҳамда унинг шеригига 5 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Мазкур ҳолат жамоат жойларида одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш муҳимлигини яна бир бор эслатади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?