11:05 / 19.07.2017
5 854

Тошкентдаги Инҳа университетига кириш имтиҳонларида ОАВ вакиллари қатнашади

Тошкентдаги Инҳа университетига кириш имтиҳонларида ОАВ вакиллари қатнашади
Оммавий ахборот воситалари вакиллари Тошкентдаги Инҳа университетида 2017 йилнинг 20 ва 21 июль кунлари бўлиб ўтадиган кириш имтиҳонларида қатнашиш имкониятига эга бўлди. Бу ҳақда Университет матбуот хизматига таяниб Дарё хабар берди.

Кириш имтиҳонларини ўтказиш вақтида тўлиқ шаффофликни таъминлаш мақсадида Инҳа университети раҳбарияти томонидан журналистларни имтиҳонларга таклиф қилиш ҳақида қарор қабул қилинди.

Қизиқиш билдирган журналистларнинг барчаси Инҳа университетида кириш имтиҳонларини ўтказиш чоғида шахсан қатнашиши мумкин, шунингдек, улар 2017—2018-ўқув йили учун қабул бўйича маълумотларга эга бўлади.

Бунинг учун ОАВ вакиллари рўйхатдан ўтиши керак. Ушбу масала бўйича университет матбуот хизматига мурожаат қилиш мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентдаги Инҳа университетига кириш имтиҳонларида ОАВ вакиллари қатнашади