
ПСЖ ҳужумчиси Неймарнинг келажаги сўроқ остида қолмоқда. Боиси, футболчи парижликлар янги бош мураббийи Кристоф Галтьенинг “қора рўйхати”дан жой олган.
“Marca” нашри хабарига кўра, франциялик мутахассис янги мавсумдан эътиборан ўз жамоасида кўришни истамаётган футболчилар рўйхатини тузиб чиққан. 30 ёшли бразилиялик футболчи ҳам мураббийнинг режаларига киритилмаган саккиз нафар футболчи орасидан жой олган. Шунингдек, Галтье янги мавсумда Неймардан ташқари Паредес, Диалло, Вейналдум, Икарди, Дракслер, Курзава ва Эррерага ҳам чиқиш эшигини кўрсатмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе ҳам бразилиялик ҳамкасби билан бир жамоада ўйнашни истамаётгани ҳақида миш-мишлар тарқалган эди.
Неймар якунига кетган Франция чемпионати доирасидаги 22 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 13 та гол ва 6 та голли узатмани ёздириб қўйган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар