
АҚШда кечаётган Америка Кубоги доирасида Ҳьюстон шаҳридаги «Релиант» стадионида Аргентина мезбонлар жамоасига қарши турнирнинг ярим финал учрашувини ўтказди, дейилади "Кун" нашрида. Бу учрашувнинг 32-дақиқасида аргентиналиклар етакчиси Лионель Месси гол уриб, жамоаси ғалабасига ҳисса қўшди. У 4:0 ҳисобида якунланган ўйинда яна 2 та голга пас берди.
Ўйиндаги гол Мессининг Аргентина терма жамоаси либосида урган 55-голи бўлди.
Эндиликда Месси Аргентина терма жамоаси тарихидаги тўпурарлар рўйхатида биринчи ўринга чиқиб олди. Айни вақтда Мессининг ҳисобида Аргентина терма жамоаси сафида ўтказилган 112 учрашув ва бу учрашувларда урилган 55 та гол мавжуд. Бунгача терма жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар Габриэль Батистута ҳисобланарди. Унинг натижаси 77 учрашувда урилган 54 та гол эди. Месси Америка Кубогининг чорак финалида Венесуэлага урган голи орқали Батистута билан тенглашиб олганди.
Месси: Аргентинанинг энг яхши тўпурари бўлиш мен учун муҳим, ахир бу Батистутанинг рекорди.
[media=https://youtu.be/Wyec46l13o0] «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар