Енгил вазн(70.3 кг) тоифасида Bellator чемпиони Усмон Нурмагомедов (17-0) Ислом Махачев (21-1) ва Чарльз Оливейра (27-9) ўртасидаги бўлажак реванш жанги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
“Менимча, худди биринчи жангдагидек бўлади. Балки Оливейра хатоларини тузатгандир, ахир бу ҳамма нарса содир бўлиши мумкин бўлган жанг. Лекин мен Ислом қанчалик машаққатли машқ қилганини, унинг қанчалик ақлли жангчи эканлигини, “стойка”да, курашда нақадар зўр эканлигини билганим учун, Оливейра унга ҳеч қандай муаммо туғдира олмайди, деб ўйлайман”, - деди Нурмагомедов.
Эслатиб ўтамиз, Махачев ва Оливейра ўртасидаги иккинчи жанг 21 октябрь куни Aбу-Дабида “UFC 294” доирасида бўлиб ўтади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар