12:28 / 05.11.2016
6 673

Ўзбекистон кибер футбол ўйинлари Ассоциацияси иш бошлади

Ўзбекистон кибер футбол ўйинлари Ассоциацияси иш бошлади

“Ўзбекистон Кибер Футбол ўйинлари Ассоцияцияси” Нодавлат Нотижорат Ташкилоти расмий равишда Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан тасдиқланди, деб ёзмоқда Kun.uz.

Ўзбекистонда киберфутболга бўлган этибор ортиб бораётганини инобатга олган ҳолда, Вазирлик томонидан кенг шароитлар яратилди. Шулардан баьзиларини ҳавола этамиз. Энг асосий ёрқин маьлумотлар қўшимчалари яқин кунлардаги “ПСФЛ” лигасининг 1-мавсуми старти олдидан ва Ассоциация очилишига бағишланган матбуот анжуманида элон қлиниши кўзда тутилган. Ушбу матбуот анжуманига барча журналистларни таклиф этилади.

Ташкилотнинг доимий асосда ишлайдиган раҳбар органи уч кишидан иборат бўлди: Раис (президент), раис ўринбосари (вице-президент) ва котиб.
Ташкилот раиси (президент) этиб Паттахов Азиз Еркинович, раис ўринбосари (вице-президент) Алимаксумов Алихон Авасханович, котибликка Камолов Сирожиддин Жалолиддин ўғли сайландилар.

Яқиндагина Франция пойтахти Париж шаҳрида жаҳоннинг энг кучли 32 киберфутболчилари ўртасидаги ESWC 2016 турнирида илк бора қатнашган, биринчилардан расмий равишда ташкил этилган ташкилот «ЎЗБЕКИСТОН КИБЕР ФУТБОЛ ЎЙИНЛАРИ АССОЦИАЦИЯСИ» ўз фаолиятини бошлади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан тасдиқланган «Ўзбекистон кибер футбол ўйинлари Ассоциацияси» уставига асосан қисқача маьлумотлар ва Ташкилот ўз мақсадига эришиш учун қуйидаги вазифаларни амалга оширадиган ишлари билан танишинг:

“КИБЕР ФУТБОЛ” – интернет тармоғи орқали онлайн режимида “Компьютер”, “Play Station”
Ва “X Box”ўйин қурилмалари орқали реал вақт шароитида ўйналадиган видео ўйиндир.

- “КИБЕР ФУТБОЛ” бўйича ҳудудий, миллий ва халқаро спорт мусобақаларини ташкил этади ва ўтказади;
- Ташкилотнинг “КИБЕР ФУТБОЛ” бўйича спорт мусобақаларини ташкил этиш, ўтказиш ва уларда иштирок этишга доир талаблар, тартиб ва шартлар белгиланадиган қоидалар, низомларни (регламентларни) ишлаб чиқади ва эга бўлади;
- Ўзбекистон Республикасида “КИБЕР ФУТБОЛ”ни ривожлантириш ва оммавийлаштириш бўйича дастурлар ишлаб чиқади ва амалга оширишга кўмаклашади;
- Ўзбекистон Республикасида аҳолининг компьютер спорти турларига бўлган эҳтиёжини қондиради, виртуал спорт турларининг ижобий тарафларини тушунтиради ва тарғиб этади;
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида “КИБЕР ФУТБОЛ” бўйича спорт марказлари, клублар, уюшмалар, жамоалар, мактаблар ва ҳ.к.ларни ташкил этишда кўмаклашади, шунингдек уларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатади;
- Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва ушбу уставга мувофиқ тегишли жисмоний шахслар орқали “КИБЕР ФУТБОЛ” бўйича ташкил этиладиган халқаро ва республикадан ташқарида ўтказиладиган спорт мусобақаларида Ўзбекистон Республикасидаги ташкилот аъзоларининг номидан қатнашади;

ТАШКИЛОТНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ
Ташкилот фаолиятининг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси ҳудудида “КИБЕР ФУТБОЛ”ни оммалаштириш, “КИБЕР ФУТБОЛ” виртуал спорт турини ривожлантириш, шунингдек виртуал спорт тадбирларини, виртуал спорт мусобақаларини ўтказишни ташкил этиш ҳамда жисмоний шахсларни кибер спорт тури бўйича мусобақаларга тайёрлашдан иборат.
Ташкилот ўз мақсадига эришиш учун қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
- “КИБЕР ФУТБОЛ” бўйича ҳудудий, миллий ва халқаро спорт мусобақаларини ташкил этади ва ўтказади;
- Ташкилотнинг “КИБЕР ФУТБОЛ” бўйича спорт мусобақаларини ташкил этиш, ўтказиш ва уларда иштирок этишга доир талаблар, тартиб ва шартлар белгиланадиган қоидалар, низомларни (регламентларни) ишлаб чиқади ва эга бўлади;
- Ўзбекистон Республикасида “КИБЕР ФУТБОЛ”ни ривожлантириш ва оммавийлаштириш бўйича дастурлар ишлаб чиқади ва амалга оширишга кўмаклашади;
- Ўзбекистон Республикасида аҳолининг компьютер спорти турларига бўлган эҳтиёжини қондиради, виртуал спорт турларининг ижобий тарафларини тушунтиради ва тарғиб этади;
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида “КИБЕР ФУТБОЛ” бўйича спорт марказлари, клублар, уюшмалар, жамоалар, мактаблар ва ҳ.к.ларни ташкил этишда кўмаклашади, шунингдек уларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатади;
- Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва ташкилотнинг уставга мувофиқ тегишли жисмоний шахслар орқали “КИБЕР ФУТБОЛ” бўйича ташкил этиладиган халқаро ва республикадан ташқарида ўтказиладиган спорт мусобақаларида Ўзбекистон Республикасидаги ташкилот аъзоларининг номидан қатнашади;

- оммавий ахборот воситалари орқали Ташкилотнинг фаолияти ҳақида тарғибот ишларини олиб боради;
- юқорида қайд қилинмаган, аммо уларни тўлдирувчи ва кенгайтирувчи фаолият турлари билан шуғулланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон кибер футбол ўйинлари Ассоциацияси иш бошлади