Осиё ўйинларида таэквондо баҳслари: Ўзбекистон терма жамоасининг рақиблари маълум

Осиё ўйинларида таэквондо баҳслари: Ўзбекистон терма жамоасининг рақиблари маълум
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Осиё ўйинларида таеквондо ВТ бўйича беллашувлар 2 октябрдан бошланади, унда Ўзбекистон терма жамоаси илк босқичларда Эрон, Япония, Филиппин каби давлатлар спортчилари билан куч синашади.
  • Жасурбек Жайсунов бир вақтнинг ўзида ҳам анъанавий, ҳам виртуал таеквондо баҳсларида қатнашади.
  • Мусобақалар Тошкент вақти билан тонгги соат 05:30 да бошланади.

ХХ ёзги Осиё ўйинларининг қизғин дастури доирасида миллий терма жамоамиз учун энг сермаҳсул ва умидли спорт турларидан бири бўлган таэквондо WT бўйича беллашувларга расман старт берилмоқда. Эртага, 2 октябрдан бошлаб даянларда мухлислар интиқлик билан кутган кёруги (жанг) йўналишидаги муросасиз қарама-қаршиликлар бошланади.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати ҳамюртларимизнинг илк босқичлардаги рақиблари ва жанглар жадвалини эълон қилди.

2 октябрь: Илк кунданоқ қизғин баҳслар ва виртуал даян

Мусобақанинг биринчи кунидаёқ терма жамоамиз етакчилари даянга чиқишади. Эътиборли жиҳати, истеъдодли спортчимиз Жасурбек Жайсунов бир вақтнинг ўзида ҳам анъанавий, ҳам виртуал таэквондо баҳсларида юртимиз шарафини ҳимоя қилади:

  • Виртуал таэквондо (нимчорак финал): Жасурбек Жайсунов — Амирсани Бахтияри (Эрон)

  • -58 кг вазн тоифасида (нимчорак финал): Асадбек Самандаров — Ҳидетака Маеда (Япония)

  • -80 кг вазн тоифасида (нимчорак финал): Жасурбек Жайсунов — Абҳишек Барал

  • -67 кг вазн тоифасида (нимчорак финал): Озода Собиржонова — Лаила Дело (Филиппин)

3 октябрь: Чорак финалдан бошлайдиган Мавлонов ва қизлар баҳси

Иккинчи кун дастурида ҳам ҳамюртларимизни муҳим ва жиддий синовлар кутиб турибди. Хусусан, супер оғир вазндаги Марат Мавлонов мусобақани тўғридан-тўғри чорак финал босқичидан бошлайди:

  • -68 кг вазн тоифасида (нимчорак финал): Нажмиддин Қосимхожиев — Кавка Путравитама (Индонезия)

  • +80 кг вазн тоифасида (чорак финал): Марат Мавлонов — Ҳуанг Ю Жен (Хитой Тайпейи) ҳамда Муҳаммад Зубер (Малайзия) баҳси ғолибига қарши

  • -57 кг вазн тоифасида (нимчорак финал): Мадина Мирабзалова — Наткамон Вассана (Таиланд)

  • +67 кг вазн тоифасида (нимчорак финал): Светлана Саидова — Ҳо Ян Чонг (Гонконг)

Беллашувлар бошланиш вақти

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси маълумотига кўра, мусобақа кунлари даянлардаги саралаш жанглари Тошкент вақти билан тонгги соат 05:30 да бошланиши белгиланган.

Қитъанинг энг кучли усталари жамланган ушбу баҳсларда ҳамюртларимиз юқори натижалар кўрсатиб, делегациямиз ҳисобини янги медаллар билан бойитиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар