date

Осиё чемпионатида 7 нафар боксчимиз ғалаба учун рингга чиқади

Осиё чемпионатида 7 нафар боксчимиз ғалаба учун рингга чиқади

2025 йил 30 июлдан 12 августга қадар Таиланднинг Бангкок шаҳрида бўлиб ўтаётган 22 ёшгача бўлган боксчилар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати қизғин паллага кирди. Бугун, мусобақанинг муҳим кунида, Ўзбекистон терма жамоаси сафидаги 7 нафар ёш боксчи қизимиз ярим финал йўлланмаси учун рингга чиқади.

Ўзбекистон бокс федерацияси хабарига кўра, қизларимиз ушбу жуфтликларда рақибларига қарши баҳс олиб боради:

  • 48 кг вазн тоифасида: Мафтуна Мусурмонова — Суман Кумари (Ҳиндистон)

  • 51 кг: Мухтасар Алиева — Якшика (Ҳиндистон)

  • 57 кг: Робия Равшанова — Мускан (Ҳиндистон)

  • 60 кг: Севара Маматова — Мизуки Ҳорита (Япония)

  • 65 кг: Севинч Хуррамова — Аринда Акимото (Япония)

  • 70 кг: Райҳона Қурбонбоева — Чун-Аи Као (Хитой Тайпейи)

  • 75 кг: Мафтуна Янгиева — Мина Жунг (Жанубий Корея)

Мусобақа нафақат тажриба орттириш, балки ёш спортчилар учун халқаро майдонда ўзини кўрсатиш имкони ҳам ҳисобланади. Мухлисларимиз ушбу жангларда қизларимизни қўллаб-қувватлашга тайёр.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Осиё чемпионатида 7 нафар боксчимиз ғалаба учун рингга чиқади