date

Ўзбекистон терма жамоасининг Туркманистонга қарши таркиби...

Ўзбекистон терма жамоасининг Туркманистонга қарши таркиби...

Бугун, 2 сентябр куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун навбатдаги синов кутмоқда. CAFA Nations Cup-2025 мусобақасининг 2-турида Темур Кападзе шогирдлари «Олимпия» стадионида Туркманистон терма жамоасига қарши майдонга тушади. Беллашув соат 19:30да старт олади ва уни Sport телеканали орқали жонли томоша қилиш мумкин бўлади.

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе учрашув олдидан асосий таркибни эълон қилди. Унга кўра, майдонга қуйидаги футболчилар туширилади: Ботирали Эргашев, Фаррух Сайфиев, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Абдурауф Бўриев, Абдулла Абдуллаев, Игор Сергеев, Иброҳимхалил Йўлдошев, Диёр Холматов, Дилшод Комилов, Алишер Одилов ва Руслан Жиянов.

Захира ўриндиғида эса тажрибали ва ёш ўйинчилар кутмоқда: Ўткир Юсупов, Алибек Давронов, Ҳожиакбар Алижонов, Шерзод Насруллаев, Одил Ҳамробеков, Отабек Шукуров, Жамшид Искандеров, Азиз Ғаниев, Ҳожимат Эркинов, Остон Ўрунов, Ҳусайн Норчаев ва Авазбек Ўлмасалиев.

Эслатиб ўтамиз, CAFA Nations Cup-2025нинг илк турида Ўзбекистон терма жамоаси Ўмон билан дуранг қайд этган, Туркманистон эса Қирғизистонга қарши баҳсда ғолиб ва мағлуб аниқланмаган натижага рози бўлган.

Ҳар икки жамоа ҳам бу сафар майдонда фақат ғалаба ҳақида ўйлайди. Чунки мусобақа йўлида ҳар бир очко ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Ўйин нафақат жамоаларнинг кучини, балки уларнинг турнирдаги катта мақсадларга қай даражада тайёрлигини ҳам кўрсатиб беради.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон терма жамоасининг Туркманистонга қарши таркиби...