3 кундан сўнг «Насаф» синови: «Машъал» мағлуб этилгач, Темур Кападзе нималарни очиқлади?

Спорт2 дақиқа ўқиш114
3 кундан сўнг «Насаф» синови: «Машъал» мағлуб этилгач, Темур Кападзе нималарни очиқлади?
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • «Навбаҳор» бош мураббийи Temuр Кападзе «Машъал» устидан қозонилган ғалабадан сўнг жамоа ротацияси ва олдиндаги «Насаф» билан бўладиган принсипиал ўйин ҳақида гапирди.
  • Кападзе зудлик билан киритилган ўзгаришлардан сўнг иккинчи гол урилганини ва бу режа бўйича кетганини таъкидлади, чунки 3 кундан сўнг муҳим ўйин борлиги сабабли айрим футболчиларга дам бериш зарур эди.

Ўзбекистон Суперлигасининг 19-турида Наманганнинг «Навбаҳор» клуби Муборак сафарида аутсайдер «Машъал» дарвозасига жавобсиз 2 та тўп киритиб, муҳим ғалабали сериясини давом эттирди. Учрашувдан сўнг «лочинлар» бош мураббийи Темур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этиб, ўйин натижаси, таркибдаги йўқотишлар ва олдинда турган оғир тақвим ҳақида батафсил фикр билдирди.

Мураббий узоқ йўл босиб келган наманганлик мухлисларга миннатдорчилик билдирган ҳолда, 3 кундан сўнг жамоани «Насаф»га қарши принсипиал тўқнашув кутаётганини таъкидлади.

«Ўзгаришлардан сўнг дарҳол гол урдик»: Ротация сабаблари

Темур Кападзе иккинчи бўлимдаги қарорлари ва таркиб ротацияси ҳақида тўхталиб ўтди:

  • Зудлик билан келган самара: «Учта ўзгаришни амалга оширганимиздан сўнг дарҳол иккинчи голни урдик. Ҳаммаси режа бўйича кетди. Биласизлар, 3 кундан кейин навбатдаги муҳим ўйинимиз бор, олдда яна узоқ йўл кутмоқда. Шу боис ротация қилишимиз ва айрим футболчиларга дам беришимиз зарур эди»;

  • Жамоавий бирдамлик: Мураббий асосий таркиб ёки захирадан қатъи назар, барча футболчиларга бирдек ишонишини ва ғалабага жамоавий меҳнат орқали эришилаётганини қайд этди.

Жоэль Кожо нега қайдномага киритилмади?

Матбуот анжуманида таркибдаги етакчиларнинг ҳолатига алоҳида ойдинлик киритилди:

  • Кожонинг шамоллаши: Ҳужумчи Жоэль Кожонинг ўйин қайдномасида бўлмагани унинг бетоблиги билан изоҳланди: «Кожо шамоллаб қолганди, шу боис уни олдиндаги оғир баҳслар учун асрадик ва эҳтиёт қилдик»;

  • Қизил карточка жазоси: Шунингдек, Саидазамат қизил карточка олиб дисквалификация қилингани сабабли ушбу учрашув сафарига жалб этилмаган.

«Робин Гуд» иборасига кескин жавоб ва «Насаф» билан баҳс

Журналистнинг «Жамоа иккинчи даврада Робин Гуд мақомидан кетдими?» деган саволига Кападзе очиқ ва кескин муносабат билдирди:

«Билмадим, буни энди сиздан эшитяпман. Биз ҳар бир учрашувга юқори даражада тайёргарлик кўриб, майдонга фақат ғалаба учун тушяпмиз. Ўйинлар кетма-кет, тақвим тиғиз ва осон эмас. Лекин охиригача курашамиз.

Мавсум якунлансин, ана шунда жамоа Робин Гудми ёки бошқа нарсами — баҳосини бераверасизлар. Ҳозир биз фақат максимал натижа учун меҳнат қиляпмиз», — дея жавоб қайтарди мураббий.

Кападзе «Машъал»нинг ёш футболчилари кўрсатган қаршиликни эътироф этиб, рақибга келгуси баҳсларда омад тилади ҳамда бор эътиборни «Насаф»га қарши бўладиган марказий беллашувга қаратди.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Спорт
    Деонтей Уайлдер 11 декабрь куни Кардиффда Мартин Баколега қарши рингга чиқади
  2. Спорт
    Бир киши кам бўлиб ўйнаган «Борнмут» сафарда «Сельта» устидан иродали ғалаба қозонди
  3. Спорт
    Беҳруз Каримов тўлиқ ўйнаган баҳсда «Лугано» сафарда «Яблонец»га мағлуб бўлди
  4. Спорт
    Европа Лигаси 5-тур: «Ювентус»дан йирик ғалаба, «Кристал Пэлас»дан иродали камбэк
  5. Спорт
    Афинадаги суперкамбэк: «Милан» 0:2 ҳисобида ортда қолиб, «Олимпиакос»ни таслим этди
  6. Спорт
    Жавоҳир Синдаров ва Гукеш Доммаражу учинчи партияда ҳам муроса кўчасини танлади
  7. Маданият
    Жастин Бибернинг рафиқаси Ҳейли қандай қилиб миллиардлик бизнес қурди?
  8. Спорт
    Ювентус — Омония: таркиблар ва жонли матн
  9. Маданият
    Етти ёшли қизининг онаси «Коинот гўзали» бўлди
  10. Техно
    1Password пароллар менежерига хакерлик ҳужуми уюштирилди