Матвей Сафоновнинг ПСЖдаги маоши ошкор бўлди

Россиялик дарвозабон Матвей Сафоновнинг французнинг «ПСЖ» клубида қанча маош олиши маълум бўлди. Le Parisien журналистлари клуб ичидаги молиявий кўрсаткичларни эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Хабарга кўра, Сафоновнинг ойлик маоши солиқлар ушланмасидан олдин 250 минг еврoни ташкил этади. Қайд этилишича, у жамоада энг кам маош оладиган футболчи ҳисобланади.
ПСЖда энг юқори маош қанот ҳужумчиси Усмон Дембелега тегишли: парижликлар унга ойига 1,56 миллион евро тўлайди. Кейинги ўринларда Маркиньос (1,13 млн) ва Ашраф Ҳакими (1,1 млн) қайд этилган.
Шунингдек, грузиялик вингер Хвича Кварацхелия ойига 900 минг евро олади ва бу рўйхатда олтинчи поғонани эгаллаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг