Эдин Джеко «Шалке» сафида дубл муаллифига айланди

Босниялик ҳужумчи Эдин Джеко футболчилик фаолиятидаги катта ёшига қарамай, гол уриш маҳоратни йўқотгани йўқ. Янги жамоаси «Шалке»даги илк учрашувида ҳисобни очган форвард бу сафар Дрезденнинг «Динамо»си дарвозасига икки бор йўл топди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бироқ Джеконинг дубли «Шалке»га ғалаба учун етарли бўлмади: меҳмонлар ўйиннинг сўнгги 12 дақиқасида вазиятни ўзгартириб, ҳисобни тенглаштирди. Натижада гельзенкирхенликлар Германия иккинчи лигаси турнир жадвалидаги пешқадамликни «Дармштадт»га бой бериб қўйди. Кейинги турда «Шалке» «Холштайн»га қарши майдонга тушади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг