«Ал-Наср» Роналдунинг икки талабини бажариб, уни майдонга қайтарди

Криштиану Роналду бойкотни якунламоқда. Кутилишича, португалиялик футболчи ҳафта охирида Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Фатеҳ»га қарши ўйинда майдонга тушади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
A Bola хабарига кўра, «Ал-Наср» раҳбарияти юлдуз футболчининг босими фонида икки муҳим масалани ҳал қилди. Аввало, Ар-Риёд клуби сўнгги соатларда ходимлар олдидаги қарздорликларни ёпди.
Шунингдек, Роналдуга яқин бўлган спорт бўлимидаги шахслар — Жозе Семеду ва Симао Континьо — ваколатларини қайта тиклади. Аввалроқ бу икки функционер қишки трансфер кампанияси жараёнида муҳим рол ўйнай олмаганди.
Ҳозирда «Ал-Наср» Про-лига жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва «Ал-Ҳилол»дан бир очко ортда қолмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг