date

Эдин Джеко «Шальке» сафида дубл қайд этди

Эдин Джеко «Шальке» сафида дубл қайд этди

Босниялик ҳужумчи Эдин Джеко футбол ёши анчага бориб қолганига қарамай, гол уриш маҳоратни йўқотмаганини кўрсатмоқда. Янги жамоаси «Шальке»даги илк ўйиндаёқ ҳисобни очган форвард бу сафар Дрезденнинг «Динамо»си дарвозасига икки бор йўл топди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шунга қарамай, Джеконинг дубли «Шальке»га ғалаба олиб келмади: меҳмонлар учрашувнинг сўнгги 12 дақиқасида вазиятни ўзгартириб, ҳисобни тенглаштиришди. Натижада «Шальке» Германиянинг иккинчи кучли лигасида турнир жадвалидаги пешқадамликни «Дармштадт»га бой берди. Кейинги турда «Шальке» «Хольштайн»га қарши майдонга тушади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Эдин Джеко «Шальке» сафида дубл қайд этди