Буффон «Интер» ҳужумчиси Эспозито ҳақида юқори баҳо берди

Италия терма жамоасининг собиқ дарвозабони Жанлуижи Буффон «Интер» ҳужумчиси Франческо Пио Эспозито ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Буффоннинг таъкидлашича, ёш форвард барчанинг кутганидан ҳам ошиб тушиши мумкин. «Агар мен “Интер”да бўлганимда, таваккал қилиб унга ишонч билдирардим. У ўзига хос йигит: ҳақиқий профессионал ва ҳайратланарли даражада камтар», — дея унинг сўзларини Nerazzurri Society келтиради.
Эслатиб ўтамиз, Эспозито — «Интер» академияси тарбияланувчиси. Жорий мавсумда 20 ёшли ҳужумчи барча мусобақаларда 35 ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
Эспозитонинг «Интер» билан амалдаги шартномаси 2030 йил ўрталаригача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг