Лионел Месси Неймар ҳақида: У ҳар доим дунёнинг энг яхшиларидан бири бўлиб қолади

Лионель Месси ўзининг собиқ жамоадоши Неймар жароҳатлар туфайли қийин даврни бошдан кечираётганига қарамай, ҳар доим дунёнинг энг яхшилари қаторида бўлишини ва жаҳон чемпионатида қатнашишга лойиқлигини таъкидлади. Интер Маями сардори Ло дел Полло шоусига берган интервюсида бразилиялик футболчининг ўзига хос харизмаси, самимий характери ва футбол олами учун аҳамияти жуда катта эканлигини алоҳида қайд этди.
Лионел Месси ўзининг собиқ жамоадоши Неймар ҳақида илиқ фикрлар билдирди. Интер Маями сардори жароҳатлар сабабли қийин даврни бошдан кечираётган бразилиялик футболчи жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ эканлигини таъкидлади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Барселона ва PSJ клубларида бирга тўп сурган Месси Ло дел Полло шоусида берган интервюсида шундай деди: "Биз жаҳон чемпионатида энг яхши ўйинчиларни кўришни истаймиз. Неймар қандай формада бўлишидан қатъи назар, ҳар доим энг кучлилар қаторида бўлади. Унинг Бразилия ва футбол олами учун аҳамияти жуда катта".
Аргентиналик юлдуз Неймарнинг ўзига хос харизмаси ва самимий характерини алоҳида қайд этди. Мессининг сўзларига кўра, Неймар ҳеч қачон сунъий қиёфа яратмайди ва ҳаётни борича, эркин яшайди, бу эса замонавий футболда кам учрайдиган ҳолат.
Жаҳон чемпионатидаги фаворитлар ҳақида гапирар экан, Месси Франция ва Испания терма жамоаларини юқори баҳолади. Шунингдек, у Бразилия терма жамоаси охирги пайтларда барқарор ўйин кўрсатмаётган бўлса-да, ҳар қандай йирик турнирда чемпионлик учун асосий даъвогарлардан бири бўлиб қолишини қўшимча қилди.































Изоҳлар 0
…