date

Альваро Арбелоа: Дани Карвахаль — Реал Мадрид футболчисининг ҳақиқий тиmsолидир

Alvaro Arbeloa: Dani Carvajal — Real Madrid futbolchisining haqiqiy timsolidir

Реал Мадрид ёшлар жамоаси мураббийи Альваро Арбелоа тажрибали ҳимоячи Дани Карвахаль ҳақида илиқ фикрлар билдириб, уни клуб тарихидаги энг муҳим шахслардан бири деб атади. Арбелоа ўзининг сўнгги матбуот анжуманида Карвахальнинг клуб академиясидан асосий таркибгача босиб ўтган йўли ҳар бир ёш футболчи учун намуна эканлигини таъкидлади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

"Дани Карвахаль — Реал Мадрид футболчиси қандай бўлиши кераклигининг рамзи. У ўзимизнинг тарбияланувчи, у пойдеворнинг биринчи ғиштини қўйган инсон, бу эса уни махсус ва ноёб қилади. У барча мадридистлар учун фахр манбаидир. Дани Атлетик Билбаога қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди ва уни алмаштирганимда, бутун стадион уни тик туриб олқишлашига аминман", — деди Арбелоа.

Шунингдек, Альваро Арбелоа ўзининг ҳам клубдаги фаолияти якунланаётганини тасдиқлади. У узоқ йиллар давомида турли лавозимларда хизмат қилган Реал Мадрид жамоаси билан хайрлашар экан, бу бутунлай кетиш эмас, балки вақтинчалик танаффус бўлишига умид билдирди. Мураббий Билбаога қарши баҳс унинг учун сўнгги ўйин бўлишини маълум қилди.

Матбуотда Арбелоанинг келажаги ва унинг Хосе Моуриньо мураббийлик штабига қўшилиши борасидаги миш-мишларга ҳам аниқлик киритилди. Арбелоа бу эҳтимолларни рад этиб, Моуриньонинг ўз жамоаси борлигини ва у билан ишлаш имконияти нолга тенг эканлигини айтди. Душанба кунидан бошлаб у ўз фаолияти учун энг яхши йўлни танлаш ҳақида ўйлашини билдирди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Альваро Арбелоа: Дани Карвахаль — Реал Мадрид футболчисининг ҳақиқий тиmsолидир