Реал Мадрид ҳимоя чизиғини тубдан янгиламоқчи: Рюдигерга янги рақобатчилар

Реал Мадрид ҳимоя чизиғини тубдан янгиламоқчи: Рюдигерга янги рақобатчилар

Реал Мадрид янги мавсум олдидан таркибни кучайтириш устида фаол иш олиб бормоқда. Испаниялик гранд айниқса ҳимоя чизиғида жиддий ислоҳотларни амалга оширишни режалаштирган. Онда Серо радиосининг хабар беришига кўра, "Қироллик клуби" Манчестер Сити ҳимоячиси Йошко Гвардиол учун курашга қўшилган. Хабарларда айтилишича, президент Флорентино Перез ва жамоага қайтиши кутилаётган Жозе Моуринью хорватиялик марказий ҳимоячини ўз жамоасида кўришни истамоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Президентлик сайловлари арафасида Флорентино Перез нафақат Моуриньюни қайтаришни, балки Ливерпул ҳимоячиси Ибраҳима Конате трансферини ҳам вада қилган. Маълумотларга кўра, Конате Мадрид клубига эркин агент сифатида қўшилиши мумкин. Ҳимоя чизиғидаги муаммолар, хусусан Ферланд Мендйнинг жароҳати ва Давид Алабанинг кетиши кутилаётгани сабабли, Гвардиолнинг чап қанотда ҳам ўйнай олиш қобилияти клуб учун жуда муҳим ҳисобланади.

Шунингдек, Реал Мадрид қизиқишлари доирасида Арсенал аъзоси Риккардо Калафиори ҳам бор. Трансфер эксперти Fabrizio Romano хабарига кўра, мадридликлар италиялик ҳимоячи бўйича алоқага чиқишган. Калафиори Микел Артета қўл остида етарли ўйин амалиётига эга бўлмаётгани сабабли жамоасини тарк этиши мумкин. Хусусан, у Чемпионлар лигаси финалида 120 дақиқа давомида захирада қолдирилган эди.

Ўнг қанот ҳимоясида ҳам ўзгаришлар кутилмоқда. Клуб афсонаси Дани Карвахаль жамоани тарк этишга яқин, Трент Александер-Арнолд эса кутилган даражада ўйин кўрсата олмади. Шу сабабли, Реал Мадрид Интер ҳимоячиси Дензел Думфриесга эътибор қаратган. Романо берган маълумотга кўра, Лос Бланкос футболчининг шартномасидаги 20 миллион евролик товон пулини тўлаб, уни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар

Реал Мадрид ҳимоя чизиғини тубдан янгиламоқчи: Рюдигерга янги рақобатчилар – Zamin.uz, 04.06.2026