Бодхана Сиванандан шахмат тарихидаги 38 йиллик рекордни янгилади

Бодхана Сиванандан шахмат тарихидаги 38 йиллик рекордни янгилади

Буюк Британиялик 11 ёшли шахматчи Бодхана Сиванандан аёллар ўртасидаги энг ёш халқаро мастер бўлиш учун зарур талабларни бажарди. У 1988 йилдан бери сақланиб келаётган Юдит Полгар рекордини янгилади. Бу ҳақда «The Guardian» хабар берди.

Бодхана 23 октябрь куни Черногориянинг Будва шаҳрида ўтказилган Европа клублар кубогининг сўнгги турида швециялик Виктория Йоханссонни мағлуб этди. У етти имкониятдан 5,5 очко тўплаб, халқаро мастерлик учун зарур бўлган учинчи ва сўнгги нормани бажарди. Шунингдек, шахматчининг рейтинги талаб этиладиган 2400 балллик чегарадан ошди.

Бодхана бу натижага 11 ёш, 7 ой ва 16 кунлигида эришди. Унгача ушбу рекорд венгриялик афсонавий шахматчи Юдит Полгарга тегишли бўлиб, у 1988 йилда халқаро мастерлик талабларини 12 ёшида бажарган эди.

Бодхана халқаро мастерлик талабларини бажарган энг ёш шахматчилар умумий рўйхатида еттинчи ўринни эгаллади. Ўзбекистонлик Жавоҳир Синдаров эса 2017 йилда 11 ёш, 6 ой ва 16 кунлигида ушбу натижага эришиб, рўйхатда олтинчи ўринда турибди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар