Бугун Франция пойтахтида дзюдо бўйича Катта дубулға туркумига кирувчи мусобақанинг биринчи кун беллашувлари бўлиб ўтмоқда. Қувонарлиси, ушбу кун ҳамюртларимиз учун омадли якунланадиган бўлди.
-60 килограмм вазн тоифасида татамига чиққан вакилимиз Шарофиддин Лутфуллаев мусобақанинг финалига йўл олди. Дастлаб кореялик Харим Лини мағлуб этган Шарофиддин кейинги даврада мезбонларнинг кучли полвонларидан бири Седрик Револни мағлуб этди. Ярим финалда бразилиялик Фелипе Пельм ҳам доғда қолдирилгач, финал эшиги очилди. Юртдошимиз олтин медаль учун кечадиган беллашувда япониялик Тору Шишиме билан рўбаро келади.
Шунингдек, бугун кураш олиб борган бошқа юртдошларимиз Сардор Нуруллаев (-66 кг) ва Ҳикматилла Тўраев (-73 кг) биринчи рақибларини мағлуб этишган бўлса-да, кейинги даврада мусобақа билан хайрлашишди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи