Саба Лазишвили Умар Нурмагомедовни курашга чақирди: «Бу мен учун шахсий масалага айланди»

2 дақиқа ўқиш0
Саба Лазишвили Умар Нурмагомедовни курашга чақирди: «Бу мен учун шахсий масалага айланди»
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Грузиялик курашчи Саба Лазишвили Абу-Дабидаги муштлашувдан сўнг Умар Нурмагомедовни жанг қилишга чорлади.
  • Спортчи бу қарама-қаршиликни шахсий масала деб атаб, айнан Умар билан учрашишни асосий мақсади деб билдирди.
  • Лазишвили, шунингдек, Усмон Нурмагомедов ёки уларнинг жамоаси танлаган бошқа рақиб билан ҳам куч синашишга тайёрлигини таъкидлади.
  • Ҳозирча Умар Нурмагомедов ушбу чақирувга муносабат билдирмади ва жанг бўйича расмий келишув мавжуд эмас.

Абу-Дабидаги муштлашувдан кейин ММА оламида янги қарама-қаршилик юзага келди. Грузиялик курашчи Саба Лазишвили Умар Нурмагомедов билан кураш тушиш истагини очиқ билдирди. Унинг таъкидлашича, бу шунчаки спорт мусобақаси эмас, балки шахсий масалага айланган.

Лазишвили Умар билан юзма-юз беллашишни бошқа эҳтимолий рақиблардан устун қўймоқда. У ҳатто Усмон Нурмагомедов билан ҳам куч синашишга тайёрлигини айтди. Бироқ унинг асосий мақсади — айнан Умар билан курашиш.

«Мен айнан Умар билан учрашишни хоҳлайман»

Грузиялик курашчи ўз даъвосини журналист Ариэл Ҳелванига берган интервьюсида билдирган. Лазишвилининг айтишича, у Умар ёки Усмон билан, шунингдек, уларнинг жамоаси танлайдиган бошқа рақиб билан ҳам беллашишга қарши эмас.

«Биз Умар билан ҳам, Усмон билан ҳам — улар бизнинг қаршимизга кимни чиқаришса, ўша билан кураш тушишга тайёрмиз. Аммо мен энг кўп айнан Умар билан учрашишни хоҳлайман. Чунки бу мен учун шахсий масалага айланди. Саҳна ортида айрим воқеалар содир бўлди. Юз берган ҳолат менга ҳақиқатан ҳам оғир ботди», — деди Лазишвили.

Унинг бу гапларидан маълум бўлишича, Абу-Дабидаги воқеа грузиялик спортчида жиддий норозилик уйғотган. Бироқ саҳна ортида айнан қандай ҳолат юз бергани ҳозирча батафсил очиқланмаган.

«Жисмоний оғриқ ўтиб кетади, аммо таассурот қолади»

Лазишвили ўз норозилигини фақат жисмоний тўқнашув билан боғламаяпти. Унинг таъкидлашича, муштлашувдан кейинги кўкаришлар ва оғриқлар вақт ўтиши билан йўқолади, аммо инсон ҳақида шаклланган салбий таассурот узоқ вақт сақланиб қолиши мумкин.

«Агар сен мени урсанг, менга жисмонан оғриқ етмайди. Тикланаман, кўкарган жойларим ҳам ўтиб кетади. Аммо инсонни жуда қаттиқ ҳурмат қилсанг, у билан биринчи марта шахсан учрашсанг ва танишув чоғида у қандай таассурот қолдирганини кўрсанг, бу нарса узоқ вақт хотирангда сақланиб қолади. У менда ўзи ҳақида жуда ёмон таассурот қолдирди», — дея Лазишвилининг сўзларини келтиради Ариэл Ҳелвани.

Умар Нурмагомедов жавоб берадими?

Ҳозирча Лазишвилининг чақирувига Умар Нурмагомедов томонидан муносабат билдирилгани ҳақида маълумот йўқ. Шунингдек, икки спортчи ўртасида кураш баҳси ташкил этилиши бўйича расмий келишув ҳам маълум қилинмаган.

Шунга қарамай, грузиялик спортчининг очиқ чақируви вазиятга янада катта қизиқиш уйғотди. Энди асосий савол — Умар бу даъватга жавоб берадими ва Абу-Дабида бошланган келишмовчиликни спорт майдонида ҳал қилиш имконияти пайдо бўладими?

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?