“Қўқон-1912” – “Насаф” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов ва жамоамиз дарвозабони Ўткир Юсуповлар қатнашишди.
- Бугунги баҳс жанговор руҳда ўтди. Шогирдларим бугунги беллашувда борларини бериб ҳаракат қилишди. Ўйинда дуранг қайд этилган бўлса-да, шогирдларим ҳаракатларидан тўлиқ қониқдим.
Рақиб бугун асосан қарши ҳужумга таяниб ҳаракат қилди. “Насаф” билан ўйиндаги дуранг биз учун қониқарли эмас. Биз ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни истаймиз.
Бугун барча футболчилар ўзларини кўрсатишди. Майдондаги биронта футболчини алмаштиришга кўзим қиймади. Дарко Гожковични олдинда ўйнатганимни сабаби, биз гол уришни истадик. Биз ҳам ҳимояга кўпроқ эътибор бериб ўйнашимиз мумкин эди. Лекин мухлисларимизни хурсанд қилиш мақсадида ҳужумкор ўйнашни афзал билдик.
Машғулотларда ўзини кўрсатган ўйинчиларнигина асосий таркибда майдонга тушираман, - дейди Нўъмон Ҳасанов.
Ўткир Юсупов: Бугунги ўйин қийин кечди. “Насаф” анча кучли жамоа. Улар бежизга “Локо”ни мағлубиятга учратишмаган. Мураббиймизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажарганимиз боис, ижобий натижа қайд эта олдик. Мухлисларимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Манба: kokand1912.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди