Туркиялик айрим машҳурларнинг тўйларига мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ташриф буюриб, ёшларга шахсан бахт тилаган.
Фото: «Яндекс Дзен»
Туркия гўзали ва актриса Амине Гюлше «Асло воз кечмам» сериалидаги роли билан мухлисларга маълум. Швецияда туғилиб катта бўлган актриса, 2019 йилда келиб чиқиши турк бўлган немис футболчиси Месут Ўзелга турмушга чиққан. Ушбу никоҳ оқшоми Туркиядаги йил тўйларидан бири бўлган. Маросимга шахсан Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг ўзи, рафиқаси Эмине хоним билан биргаликда ташриф буюрган. Футболчи Месут Германияда туғилиб катта бўлганига қарамай, Туркия билан алоқаларни йўқотмаган ва ҳамиша Эрдўғонни қўллаб-қувватлаб келган. Месут ва Эмине 2020 йилда қизли бўлган ва унга Эда деб исм қўйган.
Шунингдек, Туркиянинг амалдаги президенти 2017 йилда «Эртуғрул: Тирилиш» сериали юлдузи Эсра Билгич ва футболчи Гёкҳан Торенинг никоҳ тўйида ҳам иштирок этган. Бироқ президентнинг ташрифи икки ёшнинг бахтининг давомий бўлишига кафолат бўлмаган, жуфтлик орадан икки йил ўтиб ажрашиб кетган. Тўйида президентга камида учта фарзандли бўлишни вада қилган Гёкҳан эса орадан ҳеч қанча вақт ўтмай қайта турмуш қурган ва бу гал Эрдўғон иштирок этмаган.
Фото: «Яндекс Дзен»
Эрдўғон турк киносаноатининг кўзга кўринган юлдузи Мурат Йилдирим ва марокашлик модель Иман Албан тўйида иштирок этмаган бўлса-да, совчи сифатида Facetime орқали моделнинг отасидан қизини Муратга беришини сўраган. Жуфтлик 2016 йилда турмуш қурган.
Фото: «Яндекс Дзен»
Шунингдек, таниқли юнон-кураш спортчиси Риза Каялпа тўйи ҳам давлат раҳбари иштирокисиз ўтмаган. Олимпия чемпиони бўлган спортчи, 2019 йилда Зейнеп исмли қизга уйланган. Анқарадаги ҳашаматли ресторанларнинг бирида Эрдўғоннинг шахсан ўзи ёшларга никоҳ гувоҳномасини топширган.
Фото: «Яндекс Дзен»
Манба: Daryo.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар