Туркиялик спортчи исроиллик рақибини бир сонияда мағлуб этди (видео)

Спорт1 дақиқа ўқиш1
Туркиялик спортчи исроиллик рақибини бир сонияда мағлуб этди (видео)

Туркиялик армрестлинг спортчиси Бейтулаҳ Мажит Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида ўтказилган 2026 йилги Жаҳон чемпионатида исроиллик рақиби билан беллашув олдидан қўл бериб кўришишдан бош тортди. Шундан сўнг бошланган баҳсда у рақибини атиги бир сонияда мағлуб этди. Бу ҳақда DHA хабар берди.

18 ёшгача бўлган эркаклар ўртасидаги 60 килограмм вазн тоифасининг ўнг қўл баҳсида туркиялик спортчи Даниил Сербиненко билан куч синашди. Беллашув бошланишидан аввал исроиллик спортчи унга қўл узатган, бироқ Мажит унинг қўлини сиқмаган. Ушбу ҳолат акс этган лаҳзалар видеога тушган.

Шундан кейин спортчилар беллашув столига ўтган. Мажит рақибини бор-йўғи бир сонияда мағлуб этиб, мусобақадаги энг қисқа давом этган баҳслардан бирида ғалаба қозонган.

Туркиялик спортчи ярим финалда россиялик Абдуллах Байкуловга имкониятни бой берган. Натижада у 60 килограмм вазн тоифасининг ўнг қўл баҳсида бронза медалига сазовор бўлган.

Мажит чемпионатни яна бир медаль билан якунлаган. У чап қўл баҳсида иккинчи ўринни эгаллаб, кумуш медални қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги Жаҳон армрестлинг чемпионати 29 октябрдан 6 ноябрга қадар Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳли шаҳрида бўлиб ўтган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?