“Ҳавас” гуруҳи хонандаси Робияхоннинг ноодатий маҳр истаги маълум бўлди! (видео)

Ижтимоий тармоқларда “Ҳавас” гуруҳи хонандаси Робияхон ва унинг турмуш ўртоғи Беҳрузжоннинг тўй оқшомидан лавҳалар тарқалмоқда. Шунингдек, уларнинг никоҳ маросими акс этган видео ҳам фойдаланувчилар эътиборини тортди.
Видеога қолдирилган изоҳда Робияхоннинг орзусидаги скрипка маҳр сифатида сўралгани айтилган. Унда: “Робия синглимнинг орзусидаги скрипкани Беҳрузжон куёвимиз олиб берадилар. Машааллоҳ, ёшлар бахтли бўлишсин”, — деб ёзилган.
Никоҳ маросими акс этган лавҳада куёв Робияхоннинг орзусидаги скрипкани олиб беришга ваъда қилган. Хонанда эса айнан шу чолғу асбобини маҳр сифатида хоҳлаганини билдирган. Куёвнинг жавоби эса қисқа бўлган: “Бўлди, хўп”.
Тарқалган маълумотларда скрипканинг нархи 30 миллион доллар экани айтилмоқда. Бироқ ушбу нарх ва чолғу асбобининг айнан қайси модель экани ҳозирча мустақил тасдиқланмаган.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…