Яхши футболчи ўз мамлакатининг футбол салоҳиятини жонли тарзда реклама қилади, деган гапга қўшилмай иложимиз йўқ. Элдор Шомуродовнинг Италиядаги муваффақияти хорижлик мутахассислар ва мухлислар эътиборини Ўзбекистонга қаратишига шубҳа йўқ эди.
Элдорнинг А Сериядаги дебют мавсумини жуда яхши ўтказди. У тезкорлик, курашувчанлик, бош билан яхши ўйнаш, аниқ пас ошириш, дриблинг, ҳимоячиларга ёрдам бериш каби профессионал маҳоратидан ташқари, меҳнаткашлик, камтарлик, самимийлик, интилувчанлик каби инсоний фазилатлари билан ҳам генуяликларнинг меҳрини қозонди.
Легионеримиз чемпионатнинг сўнгги учрашувида “Кальяри” дарвозасини ҳам ишғол қилиб, А Серия ўйинларини юқори нотада якунлади. Ушбу баҳсдан кейин “Женоа” мухлислари клубнинг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаларида Шомуродов ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Giusi Vernoccoli: Элдор охирги олтита ўйинда бешта гол урди. Келаси мавсумга асосий ҳужумчи масаласи ҳал бўлди, деб ўйлайман. Ўзбек ҳужумчиси мавсум охирига келиб, фантастик формага кириб олди ва бу ҳолатини ушлаб қолса, кейинги чемпионатда янги юлдузимиз бўлади.
Titta Cerrone: Шомуродов катта тезликда зўр ўйнар экан. Клаваннинг фонида 100 метрга югурувчи тезкор енгил атлетикачидай кўринди. Элдор қарши ҳужум тактикасига жуда мос тушадиган ҳужумчидир.
Gianni Tammaro: Эсингизда бўлса, кўпчилик узоқ мамлакатдан ўйинчи олганимизда ҳайратланган эди. Ҳамма Ўзбекистонда футбол йўқ дерди. Ана энди, Ўзбекистондан яна бир жуфт футболчи олишимиз керак бўляпти. У ерда Шомуродовга ўхшаган истеъдодлар кўплигига аминман!
Domenico Cummero: Шомуродовнинг ҳар бир голидан кейин Жанлука Скамаккани олиб қолиш иштиёқи пасайиб бормоқда. Элдор тўлиқ ўйнамаган дебют мавсумида 8 та гол урди. Скамакка ҳам ўзи мослашган чемпионатда шунча тўп киритди. Шу ҳолатда ҳам Скамакка учун катта пул талаб қилишади. Шомуродов эса ўзимизнинг футболчи ҳисобланади.
Ernesto Ciccone: Мавсумни бунақа якунига қараб, “Ювентус” Шомуродовни сотиб олса, умуман ҳайрон бўлмайман. Ўзбек ҳозир энг зўри!
Stefano Savino: Шомуродов ҳозир ҳаммани ҳайратга солмоқда. Деярли ҳар бир ўйинда гол уряпти. Асосийси, Кшиштоф Пёнтекка ўхшаб, иқтидорини йўқотиб қўймаса бўлди.
Pasquale Iovine: Элдор саккизта гол урди. Аслида кўпроқ тўп киритиши мумкин эди. Агар жароҳатлар халақит қилмаганида ва мураббийлар дарров ишонч билдирганида 15 тагача гол уриши мумкин эди. Ҳар ҳолда Россиядан яхши савиядаги ҳужумчи олинди.
Alessandro Grieco: Шомуродов селекциямизнинг энг ёмон харидидан ажойиб муваффақиятгача бўлган катта босқични босиб ўтди. Дастлабки 26 та учрашувда у атиги 3 та гол урганди. Кейинчалик олтита баҳсда бешта тўп киритди. Гол уришни олдинроқ бошлаганида борми... “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди
Сирдарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчидан пул олган ЙПХ ходими қамалди