08:00 / 26.10.2023
127

3D принтери ёрдамида 26 соат ичида барпо этилган уй (фото)

Фото: Cobоd

Афсуски, “Барби” фильмининг бош қаҳрамонлардан бири – Кеннинг 3D принтери бўлмаган. Йўқса, у Барбининг Барбиленддан кетишини кутиб ўтирмасдан ўзи учун орзусидаги уйни тайёр ҳолатга келтириб олган бўларди. Шундай экан, Кеннинг “Прогресо” цемент компанияси жамоасига ҳавас қилишдан бошқа чораси йўқ, деб ёзади “Европа плюс”.

Компания Гватемалада 49 кв метрли жойда 26 соат ичида замонавий уй барпо этди. Уни ҳақиқий технология мўжизаси дея таърифлаш мумкин. “Қурувчилар” бинонинг асосини тиклашда 3D принтеридан фойдаланишган. Агар бундай бино орадан бир неча кун ўтмай қулаб тушади деб ўйласангиз, қаттиқ адашасиз. У Гватемалада тез-тез кузатилиб турадиган кучли ер силкинишларига ҳам бардош бера олади.

Фото: Cobod

Уйни тайёр ҳолатга келтириш учун бир кунгина кифоя қилган бўлса-да унинг ички қисмини жиҳозлаш жараёни бир ҳафтага чўзилган. Уйга деразалар ўрнатилган, электр симлари ва қувурлар олиб кирилган. Уйнинг том қисми эса Гватемаладаги аксарият биноларга хос кўринишда палма сомони билан ёпилган. Бундай ажойиб ечим иссиқ кунларда ҳавонинг уй ичида яхши айланишини таъминлаб беради.

Фото: Cobоd

Бир қаватли бино оддий лойиҳа асосида “қурилган”. Яъни, 3D принтери ёрдамида чоп этилган уй меҳмонхона, кичик ошхона, ётоқхона ва санузелли ваннахонадан ташкил топган. У яшаш учун эмас, тадқиқотлар олиб бориш учун мўлжалланган. 

Фото: Cobоd

Уйни “қуриш” жараёнида мутахассислар COBOD BOD2 3D принтеридан фойдаланилган. Айнан мана шу қурилма Европа ва Ҳиндистондаги бир нечта биноларни ҳам барпо этишда ишлатилган.

Фото: Cobоd

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » 3D принтери ёрдамида 26 соат ичида барпо этилган уй (фото)