Гватемалада 15 ёшли қиз видолашув маросимида тобут ичида тирилди (видео)

Гватемалада 15 ёшли Юлейди исмли қиз отаси уни вафот этган деб ҳисоблаганидан саккиз соат ўтиб, видолашув маросими вақтида ўзига келди. Бу ҳақда Zakon.kz хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, қиз тиббиёт марказига кетаётган машинада ўзини ёмон ҳис қилган. Унинг отаси, евангелист руҳоний қизининг томир уришини ва нафас олишини текширган, аммо ҳаёт аломатларини сезмаган. Шу билан бирга, шифокор қиз вафот этганини тасдиқламаган ва расмий ўлим ҳақидаги гувоҳнома ҳам берилмаган.
Қариндошлари уйда видолашув маросимини ташкил қилган. Қизнинг онаси тобут устига энгашганида, унинг ичида ҳаракат борлигини сезган. Шундан сўнг яқинлари тобут қопқоғини очиб, қизга ташқарига чиқишга ёрдам беришган.
«Тирик қолганим учун Худога ва ота-онамга миннатдорчилик билдираман», — деган Юлейди.
Хорижий оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, қиз ҳушига келганидан кейин уйида бўлган ва соғайиб бораётгани айтилган. Гватемала расмийлари ҳозирча ушбу воқеа юзасидан изоҳ бермаган.






























Изоҳлар 0
…