Германияда AMD AM4 платформаси сотуви қандай аҳволда

Германиянинг Миндфакторй савдо тармоғида AMD AM4 тизим платалари савдоси атиги 6,7 фоизни ташкил етган, AM5 платформаси еса 82,2 фоиз улуш билан етакчилик қилган. Харидорларнинг 90 фоиздан ортиғи DDR5 хотирасини қўллаб-қувватлайдиган платаларни танлаган, Intelнинг LGA1851 ва LGA1700 платформалари еса мос равишда 6 фоиз ва 5,1 фоиз улуш олган.
Германиянинг йирик Миндфакторй чакана савдо тармоғи статистикаси шуни кўрсатдики, мамлакатда AMD AM4 платформасига бўлган талаб кўпчилик кутганидан анча паст даражада қолмоқда. Ixbt.com маълумотига кўра, DDR5 хотирасининг қимматлиги сабабли AM4 иккинчи нафасни олганига қарамамй, немис харидорлари янги тизим платаларини танлашда замонавийроқ ечимларга устунлик бермоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Ўтган ойда Миндфакторй тармоғида сотилган барча AMD тизим платалари орасида AM4 улуши тахминан 10 фоизни ташкил этган, аниқроқ айтсак, 6,7 фоиз кўрсаткич қайд этилган. Мутахассислар бу рақамлар айнан тизим платаларига тегишли эканини таъкидлайди. Одатда янги AM4 платаси нолдан компьютер йиғиш жараёнида харид қилинади ва бу ерда фойдаланувчилар арзонроқ AM4 ҳамда келажакда янгилаш имкониятига эга қимматроқ AM5 платформаси ўртасида танлов қилишига тўғри келади.
Сотувлар статистикаси ва етакчи брендлар
Тақдим этилган маълумотларга кўра, AM5 платформаси барча сотилган тизим платалари савдосининг асосий қисмини — 82,2 фоизини эгаллаган. Шу билан бирга, Intel'нинг LGA1851 платформаси 6 фоиз, эскироқ LGA1700 эса 5,1 фоиз улушга эга чиққан. Умуман олганда, харидорларнинг 90 фоиздан ортиғи DDR5 хотирасини қўллаб-қувватлайдиган платаларни танлагани маълум бўлди.Савдо ҳажмида брендлар кесимида ҳам аниқ устунликлар кўзга ташланади. Жумладан, МСИ компанияси 52,3 фоиз кўрсаткич билан бозор етакчисига айланган. Ундан кейинги ўринларни 20,1 фоиз билан АСРокк ҳамда 17,8 фоиз улушга эга бўлган Гигабйте эгаллаган.
Энг оммабоп моделлар ва AM4 истиқболи
Ой давомида энг кўп сотилган тизим платалари қаторидан МСИ бренди маҳсулотлари жой олди. Хусусан, МСИ МАГ Томаҳавк WIFИ B850 модели 160 та нусхада сотилиб, мутлақ етакчига айланди. Шунингдек, МСИ Гаминг Plus WIFИ B850 (110 дона) ва МСИ Гаминг Plus WIFI6E B850 (100 дона) моделлари ҳам харидорлар орасида юқори талабга эга бўлган.Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, тизим платалари бозорида замонавий ечимлар устунлик қилаётган бўлса-да, AM4 процессорларининг умумий савдоси юқорилигича қолиши мумкин. Чунки фойдаланувчилар бутун тизимни эмас, фақат мавжуд платформани янгилаш жараёнида айнан эски авлод процессорларини алоҳида харид қилишда давом этмоқда.






























Изоҳлар 0
…