Gmail энди сунъий интеллект ёрдамида мулоқот қила олади

Google компанияси ўзининг Google И/О 2026 анжуманида Gmail учун янги "AI Инбох" функциясини тақдим этди. Эндиликда фойдаланувчилар қидирув сатрига калит сўзларни киритиш ўрнига, ўз электрон почталари билан бевосита суҳбатлашишлари мумкин. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Gemini сунъий интеллекти асосида ишловчи Gmail Ливе хизмати почтадаги маълумотларни тезкор топишга ёрдам беради. Масалан, фойдаланувчи бўлажак парвоз вақти, шифокор қабули ёки меҳмонхона рақами каби аниқ тафсилотларни оддий савол бериш орқали билиб олиши мумкин.
Gmail маҳсулот раҳбари Деванши Бҳандари таъкидлашича, Gmail Ливе табиий тилда берилган саволларни тушунади, қўшимча саволларга жавоб бера олади ва мавзулар ўзгарганда ҳам суҳбатни давом эттира олади. Бу технология ChatGPT каби чатботлар сингари фойдаланувчига мураккаб қидирув жараёнларисиз керакли маълумотни тақдим этади.
Google ушбу янгилик орқали сунъий интеллектнинг кундалик ҳаётдаги амалий фойдасини кўрсатишни мақсад қилган. Шунингдек, худди шу овозли технология Google Кееп иловасига ҳам жорий этилиши режалаштирилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!