NVIDIA сунъий интеллект серверларини 55 даражали иссиқ сув билан совутишни таклиф қилди

Сунъий интеллект технологиялари ривожлангани сари маълумотларни қайта ишлаш марказларининг энергия истеъмоли ва атроф-муҳитга таъсири глобал муаммога айланиб бормоқда. NVIDIA компанияси ушбу масалага кутилмаган ечим таклиф қилиб, янги авлод Rubin чиплари учун мўлжалланган, иссиқ сув ёрдамида ишлайдиган суюқлик совутиш тизимини тақдим этди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
ixbt.com маълумотига кўра, янги технологиянинг ўзига хослиги шундаки, у анъанавий муздек сув ўрнига анча юқори ҳароратли суюқликдан фойдаланади. Тизим таркиби 75 фоиз сув ва 25 фоиз пропиленгликолдан иборат бўлган аралашмани қўллайди. Суюқлик контурга тахминан 45°К ҳароратда кириб, серверлардан иссиқликни олгач, 55°К даражагача қизиган ҳолда чиқиб кетади.
Чиллерларсиз келажак: Энергия тежамкорлиги
Одатда маълумотлар марказларида сувни совутиш учун улкан ва жуда кўп электр энергияси сарфлайдиган чиллер қурилмаларидан фойдаланилади. Айрим ҳолатларда бундай совутиш тизимлари марказнинг умумий энергия истеъмолининг 40 фоизигача қисмини ташкил қилиши мумкин. NVIDIA таклиф қилаётган усул эса бу каби мураккаб ва қиммат қурилмалардан воз кечиш имконини беради.Компания мутахассисларининг таъкидлашича, 55 даражали иссиқ сув билан ишлаш тизими ташқи ҳавони оддий ҳайдаш орқали иссиқликни самарали чиқариб юборишга қодир. Фақатгина ҳаво ҳарорати мунтазам равишда 45°К дан юқори бўладиган экстремал иссиқ ҳудудлардагина қўшимча совутиш мосламалари талаб этилиши мумкин. Бу эса Ўзбекистон каби иқлими иссиқ ҳудудларда ҳам йилнинг катта қисмида энергияни сезиларли даражада тежаш имконини беради.
Саноат таҳлилчиларининг ҳисоб-китобларига кўра, совутиш тизимининг ишчи ҳароратини атиги 1°К га кўтариш энергия харажатларини ўртача 4 фоизга камайтиради. NVIDIA ёндашуви эса бу кўрсаткични бир неча баробар яхшилашни вада қилмоқда. Тизимнинг афзалликлари қуйидагилардан иборат:
- Электр энергияси сарфини кескин камайтириш;
- Сув ресурсларини тежаш;
- Маълумотлар марказларини қуриш ва сақлаш харажатларини пасайтириш;
- Атроф-муҳитга чиқариладиган карбонат ангидрид миқдорини камайтириш.






























Изоҳлар 0
…