SpaceX янги авлод Starship В3 ракетасини парвозга тайёрламоқда

Elon Musk бошқарувидаги SpaceX компанияси Starship В3 прототипи учун иккинчи бор Вет Дресс Реҳеарсал (WDР) синов жараёнини муваффақиятли якунлади. Ушбу „нам репетиция“ давомида ракета двигателларни ўт олдирмаган ҳолда, ёқилғи қуйиш ва асосий тизимларни текшириш каби тўлиқ стартолди тайёргарлик босқичларидан ўтди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
NASAСпасефlight ресурси томонидан Старбасе полигонидан эълон қилинган видеолавҳаларда янги авлод тизимининг тўлиқ йиғилган ҳолатини кўриш мумкин. Starship В3 ўзининг аввалги версияларига қараганда сезиларли даражада катталашган ўлчамлари ва қатор конструктив ўзгаришлари билан ажралиб туради. Elon Muskнинг таъкидлашича, В3 моделининг деярли ҳар бир детали сўнгги йилларда синовдан ўтказилган В2 версиясидан фарқ қилади.
Инсоният тарихидаги энг йирик ракета ҳисобланган ушбу кема учун Шип 39 прототипи қўлланилмоқда. Мазкур парвоз янгиланган Старбасе старт майдончасидан амалга ошириладиган илк миссия бўлади. Ракета орбитага 20 та Starlink сунъий йўлдоши макети ва 2 та модификация қилинган махсус сунъий йўлдошни олиб чиқиши режалаштирилган.
Ижтимоий тармоқларда Артҳур МакВатерс ва Max Эванс каби кузатувчилар томонидан эълон қилинган янги суратлар ракетанинг илгари кўрсатилмаган деталларини намойиш этди. SpaceX мутахассислари ҳозирда парвоз олдидан якуний техник кўрикларни ўтказмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!