Нокиа ўрнини босувчи ҲМД Тҳундер Pro: Кучли камера ва 3,5 мм коннектор

Инсайдерлар аввалроқ Нокиа бренди остида смартфонлар чиқарган ҲМД Глобал компаниясининг янги маҳсулоти — ҲМД Тҳундер Pro ҳақидаги маълумотларни очиқлади. Ушбу қурилма бренднинг янги туркумидаги илк вакили бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Смартфон 6,67 дюймли, ФҲД+ аниқликдаги ва 90 Гс янгиланиш частотасига эга ОЛEД-дисплей билан жиҳозланади. Қурилманинг унумдорлиги учун Унисок Т620 процессори масъул бўлиб, у 8 GB тезкор хотира ва 256 GB ҳажмли УФС 2.2 доимий хотира билан тўлдирилади.
Камера имкониятларига келсак, асосий модул 50 мегапикселли оптик стабилизация (ОИС) тизимига эга сенсор ва 8 мегапикселли ўта кенг бурчакли линзадан иборат. Селфи ишқибозлари учун эса ноодатий тарзда юқори аниқликдаги 50 мегапикселли олд камера кўзда тутилган.
ҲМД Тҳундер Pro замонавий функциялар билан бирга классик элементларни ҳам сақлаб қолган: унда NFC модули, 3,5 мм қулоқчин коннектори, стереодинамиқлар ва ИП65 даражасидаги ҳимоя мавжуд. Маълумотлар аввал ҳам ҲМД қурилмалари ҳақида аниқ хабарлар берган смашх_60 инсайдери томонидан тақдим этилди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!