date

Google ўзгармоқда: Қидирув тизими ўрнини боса оладиган 6 та муқобил

Google o‘zgarmoqda: Qidiruv tizimi o‘rnini bosa oladigan 6 ta muqobil

Google қидирув тизими тубдан ўзгариш арафасида турибди. Google И/О 2024 конференциясида компания қидирув тизимини тўлиқ сунъий интеллектга асосланган мулоқот режимига ўтказишини эълон қилди. Эндиликда фойдаланувчилар оддий ҳаволалар ўрнига AI Овервиевс томонидан тайёрланган тайёр жавобларни кўришади. Google Search раҳбари Элизабетҳ Реид буни қидирув тизимининг 25 йиллик тарихдаги энг катта янгиланиши деб атади. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Бироқ, бу ўзгаришлар ҳамма фойдаланувчиларга ҳам маъқул келаётгани йўқ. Кўпчилик интернетда оддий маълумот топиш қийинлашиб, ҳамма жойни чатботлар эгаллаб олаётганидан шикоят қилмоқда. Айниқса, AI Овервиевс функциясининг хатолар билан ишлаши ва нотўғри маслаҳатлар бериши кўпчиликда шубҳа уйғотди. Шу сабабли, фойдаланувчилар орасида Google ўрнига бошқа муқобил қидирув тизимларига қизиқиш ортиб бормоқда.

Сунъий интеллектнинг ҳаддан ташқари кўплигидан ташқари, Google компаниясининг бозордаги монополияси ҳам эътирозларга сабаб бўлмоқда. 2024-йилда АҚШ суди Google қидирув бозорида монополияни сақлаб қолиш учун ноқонуний ҳаракат қилган деб топди. Агар сиз ҳам реклама ва AI чатботларидан чарчаган бўлсангиз, бозорда бир қанча қизиқарли муқобиллар мавжуд.

Масалан, Каги қидирув тизими мутлақо рекламасиз ва AI хулосаларисиз ишлашни таклиф этади. Бу сервис пуллик бўлиб, ойига 5 ёки 10 доллар эвазига фойдаланувчиларга тоза қидирув натижаларини тақдим этади. Шунингдек, Опен Веб Энгине каби лойиҳалар ҳам интернетни ўрганишнинг янги ва эркин усулларини таклиф қилмоқда. Google энди аввалги Google бўлмаган бир пайтда, бошқа платформаларни синаб кўришнинг айни вақти.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Google ўзгармоқда: Қидирув тизими ўрнини боса оладиган 6 та муқобил