date

Microsoft Оффисе иловаларидаги ноқулай Copilot тугмасини олиб ташлашга рухсат берди

Microsoft Оффисе иловаларидаги ноқулай Copilot тугмасини олиб ташлашга рухсат берди

Microsoft корпорацияси Оффисе иловалари учун кутилаётган янгиланишни эълон қилди. Ушбу янгиланиш фойдаланувчиларга Copilot сунъий интеллект ёрдамчисининг сузиб юрувчи тугмасини ўчириб қўйиш имконини беради. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Яқинда Ворд, Эхсел ва ПоверПоинт дастурларида пайдо бўлган ушбу интерфейс элементи кўплаб фойдаланувчиларнинг эътирозига сабаб бўлган эди. Айниқса, Эхсел фойдаланувчилари тугма катакчаларни тўсиб қўяётгани ва уни бутунлай яширишнинг иложи йўқлигидан шикоят қилишган.

Microsoft маҳсулот менежери Кетрин Киветтнинг сўзларига кўра, компания фойдаланувчиларнинг Copilot кўриниши устидан кўпроқ назоратга эга бўлиш ҳақидаги сўровларини инобатга олган. Эндиликда фойдаланувчилар ўз хоҳишларига кўра интерфейсни тартибга солишлари мумкин бўлади.

Яқин вақт ичида Microsoft тугмани асбоблар панелига (лента) кўчириш имкониятини тақдим этади. Натижада у ҳужжатлар устида сузиб юрмайди ва иш жараёнига халақит бермайди. Бу қарор Microsoft компаниясининг Windows 11 иловаларидан ортиқча Copilot тугмаларини олиб ташлаш бўйича бошлаган ислоҳотларининг давомидир.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Microsoft Оффисе иловаларидаги ноқулай Copilot тугмасини олиб ташлашга рухсат берди