date

Фавворалар бекор қилинди: Олимлар Юпитер йўлдоши Европада гейзерлар борлигини рад этишди

Фавворалар бекор қилинди: Олимлар Юпитер йўлдоши Европада гейзерлар борлигини рад этишди

2014-йилда Ссиенсе журналида эълон қилинган шов-шувли тадқиқот Қуёш тизимидаги музлаган йўлдошларни ўрганиш йўналишини белгилаб берган эди. Ўшанда Ҳуббле космик телескопи маълумотларига таяниб, олимлар Европа йўлдошининг муз қобиғи остидан 200 километр баландликка сув буғи отилиб чиқаётганини маълум қилишган. Бироқ янги тадқиқотлар бу хулосалар хато бўлганини кўрсатмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Астрономй анд Астропҳйсикс журналида чоп этилган янги мақолага кўра, ўша пайтдаги кашфиёт аслида техник хатолик маҳсулидир. Қизиғи шундаки, ушбу рад этиш ишига 2014-йилдаги мақола муаллифи, Швеция Қироллик технология институти доктори Лоренз Ротҳ бошчилик қилди. Унинг жамоаси Ҳуббле телескопи томонидан 14 йил давомида тўпланган барча маълумотларни қайта таҳлил қилиб чиқди.

Маълум бўлишича, гейзерлар деб қабул қилинган нарса телескоп детекторидаги координаталарнинг нотўғри боғланиши натижасида юзага келган. Йўлдош дискининг тасвирдаги ўрни атиги бир-икки пикселга сурилиши спектр таҳлилини бутунлай ўзгартириб юборган. Тўғри ҳисоб-китоблар амалга оширилганда, 200 километрлик улкан фавворалар оддий статистик шовқинга айланиб қолган.

Бу янгилик NASA томонидан учирилган Эуропа Клиппер зонди учун кутилмаган зарба бўлди. 2031-йилда Юпитер тизимига етиб борадиган ушбу аппарат айнан ўша гейзерлар орқали океан таркибини бурғулашсиз ўрганишни режалаштирган эди. Эндиликда миссиянинг илмий дастурига ўзгартиришлар киритилиши мумкин, чунки океан намуналари очиқ космосга отилиб чиқмаётгани маълум бўлди.

Шунга қарамай, олимлар Европада муз ости океани мавжудлигини инкор этишмаяпти. Геологик далиллар ҳали ҳам суюқ сув борлигидан далолат беради, бироқ уни ўрганиш кутилганидан анча қийин кечиши аниқ. Якуний нуқтани эса беш йилдан сўнг ўз манзилига етиб борадиган Эуропа Клиппер қўяди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Фавворалар бекор қилинди: Олимлар Юпитер йўлдоши Европада гейзерлар борлигини рад этишди